Fox News телеканалига эгалик қилувчи 21 Century Fox компанияси Владимир Путинни “қотил” деб атаган бошловчи ва сиёсий шарҳловчи Билл О'Рейли ишдан бўшатилгани ҳақида хабар қилди.

"Компания ва Билл О'Рейли у Fox News’га бошқа қайтиб келмаслигига келишиб олишди", - дейилади хабарда.

О'Рейлининг ишдан бўшатилишига унга жинсий шилқимлик билан боғлиқ айбловлар қўйилгани сабаб бўлган. Натижада Fox 13 миллион доллар тўлаб берди, журналист бошловчилик қилган дастур ҳомийлари эса рекламани жойлаштириш бўйича шартномаларни қайтариб ола бошлади.

Бундан ташқари, февраль ойида Билл О'Рейли бошқа можаро “қаҳрамони”га айланди. Телебошловчи АҚШ президенти Дональд Трамп билан интервью чоғида Ғарбнинг Москвага нисбатан қўйган айбловлари ҳақида эслатиб ўтди, ҳамда Путинни “қотил” деб атади.

"Сиз нима деб ўйлайсиз? Бизнинг мамлакат умуман айбсизми?" – дея бунга жавоб қайтарган Оқ уй раҳбари.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль бу борада узр сўралишини кутаётганини таъкидлаб ўтган.

О'Рейли ўзининг “О'Рейли омили” кўрсатувини 1996 йилдан бери олиб борган ва телеканал “юзи” бўлган. У Fox News’нинг аввалги президенти Рожер Эйлснинг яқин таниши бўлган. Сўнггиси ҳам 2016 йилда шилқимлик бўйича айбловлар туфайли ишдан ҳайдалганди.