Анқара Россия вазирининг "орқадан зарба бериш" ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди

Жаҳон 20 Апрель 2017 19976

Туркия иқтисодиёт вазири Нихат Зайбакчи Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачёвнинг Туркияга етказиладиган Россия буғдойи импортига бож тўловининг ошишини Туркия томондан "орқадан берилган зарба" деб айтган гапларига изоҳ берди.

"Эҳтимол, Ткачёвнинг сўзлари нотўғри таржима қилинган бўлиши мумкин. "Орқадан пичоқ уриш"га келинса, бундай сўзларни гапиришга ким ҳақлироқ экани ҳали номаълум. Шу билан бирга Ткачёв Россиянинг Туркия билан муносабатлари яхшиланишига умид қилишини айтган. Бу жуда ижобий гаплардир. Яхшиси ижобий гаплар гапириш керак ёки умуман ҳеч нарса дейиш керакмас", деб айтган Зайбакчи.

Унинг таъкидлашича, Туркия Россияда ишлаб чиқарилган бирорта ҳам маҳсулотга чекловлар ёки тақиқловлар киритмаган.

"Туркия Россиядан 2 млрд долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти импорт қилади. Ваҳоланки, Россия маҳсулотини Россия бозорига помидор ва узум экспорт қилолмаётган тадбиркорлар импорт қилади", деб таъкидлаб ўтди турк вазири.  

Зайбакчи кейинги ҳафтада Туркияга Россия қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация келишини, шундан кейин эса Россия энергетика вазири, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия раҳбари Александр Новак билан учрашув бўлишини айтган.

Унинг айтишича, Туркия ва Россия ўртасидаги иқтисодий алоқалардаги жорий вазият номақбулдир.

"Иқтисодий чекловлар киритиб, қарши томондан жавоб чораларини кўришдан бош тортишни талаб қилиш мумкин эмас. Бу номақбулдир. Амалдаги чекловлар икки давлат етакчилари позициялари ва ижобий сиёсий мулоқотга зиддир. Ишонаманки, яқин орада қийинчиликларни енгиб ўтиш масаласида ижобий силжишлар юз беради", деб ўз сўзларини ниҳоялади Зайбакчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачёв "Россия-24" телеканали эфирида Туркия ҳукуматининг Туркияга Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказилишига чекловлар қўйишини "орқадан зарба бериш" деб ҳисобланишини айтганди.

Кун янгиликлари
Алишер Усмоновдан янги видеомурожаат: “Туф сенга яна бир марта”
13:10 / 24.05.2017 76721 Жаҳон
Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов вафот этди
21:27 / 23.05.2017 151634 Ўзбекистон
Ҳалокатли чиқиндихона: Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 41108 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 119206 Жамият
«Манчестер Юнайтед» — Европа Лигаси ғолиби
01:43 355 Спорт
Туркия Россия буғдойи ва кунгабоқар ёғи импортини чеклади
00:03 2117 Жаҳон
Дубай полицияси ташландиқ қудуқдан туяни чиқариб олишга муваффақ бўлди
23:47 / 24.05.2017 691 Жамият
Эрдўған НАТО давлатларини мудофаа харажатларига кўпроқ маблағ ажратишга чақирди
23:32 / 24.05.2017 739 Жаҳон
Фотомақола: Андижон “Саййид Муҳийддин маҳдум” мадрасасида “Хатмона” тадбири
23:29 / 24.05.2017 1174 Жамият
Хитой Қозоғистондан сувни тортиб олмаслигини ваъда қилди
23:18 / 24.05.2017 3290 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар