Японияда 3,5 миллион доллар солинган жомадонни ўғирлаб кетишди

Жаҳон 20 Апрель 2017 3018
Фото: AP

Япониянинг Кюсю оролида жойлашган Фукуока шаҳри полицияси ичида 380 млн йен (3,5 млн доллар) бўлган чамадонни ўғирлаган 3 гумонланувчини қидирмоқда. Босқинчилик 20 апрелда шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирида кундузи юз берган.

NHK телеканалининг маълум қилишича, чамадон эгаси, шаҳарга хизмат сафари билан келган 29 ёшли эркак Mizuho банки бўлимидан пулларни олиб, уларни чамадонга жойлаган. Эркак пулларни олиб, машинаси томон кетаётганда унинг ёнига ниқобларда бўлган икки эркак югуриб келиб, юзига номаълум суюқлик пуркашган. Сўнг чамадонни тортиб олиб, оқ машинада қочиб кетишган.

Мутахассисларнинг айтишича, ичида бунча пул бўлган чамадон 38 кг га яқинни ташкил қилиши керак. Жабрланувчи Токиода яшашини, пулларни эса бизнес учун олганини айтган. 

Айни вақтда полиция кузатув камераларидаги ёзувларни ўрганмоқда ва воқеа гувоҳларини сўроқ қилмоқда.

Полициянинг фикрича, мамлакатда жиноятчилик даражаси паст бўлгани сабаб, бу ўғрилик тасодифан юз бермаган. Тахмин қилинишича, жиноятчилар жабрдийда ёнида катта миқдорда пул бўлишини аввалдан билиб, уни пойлаб юрганлар.  

Кун янгиликлари
Алишер Усмоновдан янги видеомурожаат: “Туф сенга яна бир марта”
13:10 / 24.05.2017 76721 Жаҳон
Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов вафот этди
21:27 / 23.05.2017 151634 Ўзбекистон
Ҳалокатли чиқиндихона: Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 41108 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 119206 Жамият
«Манчестер Юнайтед» — Европа Лигаси ғолиби
01:43 355 Спорт
Туркия Россия буғдойи ва кунгабоқар ёғи импортини чеклади
00:03 2117 Жаҳон
Дубай полицияси ташландиқ қудуқдан туяни чиқариб олишга муваффақ бўлди
23:47 / 24.05.2017 691 Жамият
Эрдўған НАТО давлатларини мудофаа харажатларига кўпроқ маблағ ажратишга чақирди
23:32 / 24.05.2017 739 Жаҳон
Фотомақола: Андижон “Саййид Муҳийддин маҳдум” мадрасасида “Хатмона” тадбири
23:29 / 24.05.2017 1174 Жамият
Хитой Қозоғистондан сувни тортиб олмаслигини ваъда қилди
23:18 / 24.05.2017 3290 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар