Apple билан судлашаётган Qualcomm соф даромади деярли 40 фоизга тушиб кетди

Иқтисодиёт 20 Апрель 2017 3449

Qualcomm чиплар ишлаб чиқарувчи компания соф фойдаси 2017 молия йилининг иккинчи чорагида ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 36 фоизга тушиб кетиб, 700 млн. долларни ташкил этди.

Компания даромади 10 фоизга пасайиб, 5 млрд. долларга тенг бўлди. Бир акциядан тушган даромад эса 0,5 долларни ташкил этди. Савдолар якунланганидан сўнг Qualcomm акциялари 2,39 фоизга ўсди.

11 апрель куни Qualcomm Apple’ни патентларни бузишда айблаб судга бергани ойдинлашди. Январь ойи охирларида эса Apple Qualcomm’ни судга берганди. Маълум қилинишича, компания чиплар нархини атайин қимматлаштирмоқда ва Apple’га уларни харид қилиш учун сарфланган 1 млрд. долларни қайтариб бериш ниятида эмас.

Февралда Qualcomm раҳбари Стивен Молленкопф Apple билан можарони суддан ташқари тартибда ҳал қилиш ниятида эканини маълум қилганди.

Qualcomm сўнгги икки йил давомида монополияга қарши қонунчиликни бузиш билан боғлиқ кўплаб айбловларга дуч келди. Компанияни 3G/4G технологиясини ноқонуний лицензион йиғишда айблашмоқда. 

Хитойда Qualcomm 975 млн. доллар, Жанубий Кореяда эса – 853 млн. долларлик жаримага тортилди. Бундан ташқари, у Европа ва Тайванда умумий қиймати 3 млрд. доллар бўлган жаримага ҳам тортилиши мумкин.

Кейинчалик АҚШ Федерал савдо комиссияси чиплар ишлаб чиқарувчисини симсиз алоқа соҳасидаги ўта муҳим патентлар портфелидан рақобатчиларни йўқотиш мақсадида фойдаланганликда айблади.

Кун янгиликлари
Ҳафталик: Жиззахга ташриф, янги Malibu, МХХ брифинги, “Қамчиқ”даги ёриқ, янги ҳокимлар ва Шимолий Корея машмашаси
19:13 / 29.04.2017 18412 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан учрашди
14:52 / 29.04.2017 84240 Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор онлайн таълим олиш имконияти пайдо бўлди
22:53 / 28.04.2017 20789 Жамият
Сноуден сўз эркинлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Туркманистонда Ахалтекин отлари куни нишонланмоқда
09:56 163 Жамият
Кичик Трамп отасининг 100 кун ичидаги асосий ютуқларини санади
09:36 504 Жаҳон
Ле Пен евро пул бирлигини Франция учун ортиқча юк деб атади
09:26 435 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди
Денгиз йиртқичларига қарши курашувчи француз акула қурбонига айланди
09:08 1691 Жамият
Трамп АҚШ манфаатларига жавоб бермайдиган барча келишувларни бекор қилишга ваъда берди
08:54 704 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар