Асад: «Хон-Шайхундан лавҳалар сохта, у ерда ҳеч қандай кимёвий ҳужум бўлмаган»

Жаҳон 20 Апрель 2017 10577

Суриянинг Идлиб вилоятида ҳеч қандай кимёвий ҳужум бўлмаган, буларнинг барчаси Шайрат авиабазасига уюштирилган режали ҳужумни оқлаш учун ўйлаб топилган. Гарчи Сурия армияси Хон-Шайхундаги жангарилар объектларига ҳужум уюштирган бўлса-да, у кимёвий қуролларсиз ҳамда Ғарб тилга олинаётган вақт оралиғида рўй бермаган, деди Сурия президенти Башар Асад РИА Новостига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Сурия ҳукумати Хон-Шайхундаги жангарилар объектида кимёвий қурол бўлгани ҳақидаги маълумотга ҳам эга эмас.

«Бу ҳудуд «Жабҳат-ан-Нусра» — моҳиятан «Ал-Қоида» назорати остида. Жаҳон афкор оммасида мавжуд бўлган ягона ахборот айнан шу ташкилот «Нусра» томонидан Youtube, умуман интернетда ва асосан ғарб оммавий воситаларида эълон қилинган видеолавҳадир. Шу сабабли бу хабарларни баҳолашда уларга асослана олмаймиз. Биринчидан, биз ўша куни эрталаб соат 11:30 да зарба берган объект кимёвий қурол омборими ёки шунга ўхшаш қурол сақланадиган жойми, бунисини аниқ билмаймиз. Уларнинг ҳикоясига кўра, ҳужум эрталаб 6:30 да рўй берган. Бу вақтда биз ҳеч қандай ҳужум қилмаганмиз. Шу сабабли бизда иккита тахмин бор: биринчиси — ҳужум соат 11:30 да ёки қоқ пешинда уюштирилган. Иккинчи вариант — ҳеч қандай ҳужум юз бермаган, бу шунчаки ёлғон фитна», — деган Асад.

«Фотосуратлар ва видеокадрларда томоша қилган нарсаларимизнинг барчаси бир-икки йилдан буён «Оқ каскалилар»нинг материалларида кўриб юрганларимизга жуда ўхшайди», — деди Сурия президенти.

Унинг сўзларига кўра, илгари ҳам бундай нарсалар саҳналаштирилган бўлиб чиққан.

«Уларнинг Россия авиазарбаси оқибатида ўлдирилган болакайлар сурати ҳам сохта бўлиб чиққан эди, улар болакайни ётқизиб, устига қум-тупроқ сочиб, қизил бўёқ чаплаб суратга олишган. Бу найрангларнинг барчаси улар фаолиятининг бир қисми. Биз шу версияга ишонамиз, чунки ҳужумни улар олдиндан режалаштириб бўлишган, бизни эшитишни ҳам исташмади, суриштирув ҳам ўтказишмади, улар фақат шу авиабазага ҳужумни исташди, холос. Биз оддий бир сабаб билан билан буни навбатдаги найранг, деб ўйлаймиз: агар ҳужум қилинган бўлса ва газ сизиб чиққан бўлса, сиз ўша шаҳарда 80 киши вафот этди деяпсиз — унда шаҳар қандай қилиб яшашда давом этган бўларди? Улар шаҳар аҳолисини эвакуация қилишгани йўқ. Шаҳарни бир киши ҳам тарк этгани йўқ, ҳаёт бир маромда давом этди, ахир (уларнинг талқинига кўра) шаҳарда оммавий қирғин қуроли ишлатилган-ку?» — деди агентлик суҳбатдоши.

Кимёвий ҳужум, дея даъво қилинаётган ҳужумдан сўнг тарқатилган видео кадрларда кўриниб турибдики, ёрдам бераётган инсонлар ҳеч қандай кимёвий ҳимоя воситаларидан фойдаланмай юришибди, дея эслатди президент.

«Лавҳаларга эътибор берсангиз, қутқарувчилар дея қабул қилинаётган кимсалар одамларга ниқоб, қўлқопларсиз ёрдам қилишяпти, ҳужум зонасида бемалол юришибди. Қанақасига? Ахир бу улар бот-бот тилга олган зарин гази хоссасига буткул тўғри келмайди. Бундай бўлиши мумкин эмас, ё улар ҳам бошқалардек ўлган бўлишарди, ё ерда чўзилиб ётган инсонлар ҳам тирик. Бунақа кадрларни сохталаштириш жуда осон. Хуллас, фикр юритишда фақат фотосуратлар ва видеога таянмаслик керак, айниқса уни «Ал-Қоида» суратга туширган бўлса», — деди Асад.

Асаднинг айтишича, Идлибдаги саҳналаштирилган ҳужумдан сўнг «улар гўёки зарин гази омбори бор, деган гумон билан» Шайрат авиабазасига зарба беришган.

«Улар барча омборларга ракета зарбалари беришган — бироқ аэродром ҳудудига ҳеч қандай газ тарқалмади. Зобитларимиз ва ҳарбий шахсий таркибимиздан бирор киши газдан талофат кўргани йўқ. Шу сабабли Хон-Шайхунда ҳеч қандай газ билан ҳужум бўлмаган, худди газ омборлари бўлмаганидек, буларнинг барчаси Шайратга ҳужумни оқлаш учун олдиндан ўйлаб топилган нарса. Мана, нима воқеа рўй берди", — деди Асад.

Сурия мухолифати 4 апрель куни Идлиб вилоятидаги Хон-Шайхун шаҳрида кимёвий қурол билан ҳужум натижасида 80 киши ўлгани, 200 киши ярадор бўлгани ҳақида баёнот тарқатган эди. Мухолифат ҳужумда Сурия ҳукумат қўшинларини айблади, улар эса бунга жавобан айбловларни кескин рад этиб, барча айбни жангарилар ва уларнинг ҳомийларига тўнкади.

Илгарироқ, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти Хон-Шайхунда уч нафар ҳалок бўлган, етти нафар ярадор инсондан олинган биотиббий намуналар жабрланувчилар зарин ёки шунга ўхшаш газ билан заҳарланганини кўрсатаётгани ҳақида баёнот билан чиқиш қилган эди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 31222 Жаҳон
Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”
17:44 / 25.06.2017 43684 Жамият
ОАВ: Париж шимолида автобус портлади
01:07 204 Жаҳон
Қоҳира яқинидаги кўлда бир кун ичида 8 бола чўкиб кетди
01:06 164 Жаҳон
Galaxy Note 8’нинг нархи ва кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлди
Time нашри интернетдаги энг нуфузли одамлар кимлигини маълум қилди 
23:22 / 26.06.2017 2844 Жамият
Нидерландияда собиқ турмалар қочқинлар учун бошпанага айлантирилмоқда
23:19 / 26.06.2017 718 Жамият
АҚШда ит яна шаҳар мэри этиб сайланди
22:38 / 26.06.2017 4273 Жамият
Усэйн Болт 2020 йилги Олимпиадада иштирок этиши мумкин
22:35 / 26.06.2017 1549 Спорт
Дайжест: Ўзбекистонда ҳайит байрами, Кореяга кетган ўзбек мигрантларида муаммо, босим остида қолган Telegram ва бошқа хабарлар
22:30 / 26.06.2017 4770 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар