Автомобил жаримасини тўлашдан то картадан-картага пул ўтказишгача: Бари MBank мобил иловасида

Технология 20 Апрель 2017 16500

Технологиялар ривожланиб боргани сари инсонлар ҳаёти бир қадар қулайлашиб бормоқда. Эндиликда биз коммунал хизматларга, турли жарималарга, таълим шартномаларига ёки яна бошқа турдаги тўловларни тўлаш учун узундан-узун навбатларга туришимиз ҳам шарт эмас.

Масалан, яқинда пойтахт йўлларида иш бошлаган камералар автомобилингиз учун жарима қайд этса, уни тўлагани ЙПХ бўлинмасига боришингиз керак ҳам эмас. Бор-йўғи ўз телефонингизга MBank’нинг мобил иловасини юклаб олишингиз ва рўйхатдан ўтишингиз кифоя:

Ушбу мобил иловани Google Play Market () ёки App Store’дан юклаб олишингиз мумкин.

Бу илова бутун Ўзбекистон бўйлаб, ҳаттоки интернет сифати паст бўлган жойларда ҳам яхши ишлайди. Ундан юртимиздаги деярли барча хизматлар ва ташкилотларга тўловларни амалга ошириш учун фойдаланиш мумкин.

Ҳозирда MBank тўлов тизими қуйидаги тўловларни интернет орқали амалга ошириш имконини беради:

  • Картадан-картага пул ўтказиш;
  • Мобил ва шаҳар телефон алоқаси;
  • Интернет провайдерлари;
  • Телевидение тўловлари;
  • Турли сайтларга тўлов хизматлари;
  • Коммунал хизматлар;
  • Китоб харид қилиш;
  • Видео кузатув тизимлари тўлови;
  • Суд қарори жарималари;
  • Суғурта, солиқ ва кредит фоизи тўловлари;
  • Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар.

Шу қаторда сиз MBank мобил иловаси ёрдамида, кредит фоизларини, суғурта тўловларини ҳам тўлай оласиз.

Яна, бир нечта пуллик интернет сайтларига ҳам тўлов қилишингиз мумкин, масалан: OLX, «Одноклассники», MyJob, «Госуслуги» ва бошқалар.

Ҳаттоки, Bringo.uz ёки «Yaponamama» каби уйга етказиб бериш хизматларидан фойдалана оласиз.

Тўловлар MBank Uzcard мобил иловалари ва oplata.uz сайти орқали тез, қулай ва хавфсиз тарзда амалга оширилади. Тизим тўловлар ҳолатини назорат қилиш имконини беради, амалга оширилган барча тўловлар ҳисоботи ва ҳисобингизда қолган маблағ ҳақида доимий маълумотга эга бўлиб борасиз.

Тизимга Ўзбекистондаги барча уяли алоқа операторлари ва интернет хизмати провайдерлари уланган. Компания янгиликларини MBank веб-сайти ва Facebook’даги саҳифаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: (+998-71) 200-7-200

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар