Бразилия суди "Спорт Ресифи" ва "Фламенго"клублари ўртасида 1987 йилги мамлакат чемпиони унвони учун кечган баҳсга чек қўйди. Суд қарорига кўра, "Спорт Ресифи" чемпион деб топилди. Ушбу иш бўйича суд тафтишлари 30 йил давом этган, деб хабар бермоқда ESPN телеканали. 

1987 йилда Бразилияда бирданига иккита мамлакат чемпионати ўтказилган. Улардан бири клублар томонидан ташкил этилган ва унда "Фламенго" ғолиб бўлган. 2-чемпионат эса Бразилия футбол конфедерацияси томонидан ташкиллаштирилган ва унда "Спорт Ресифи" зафар қучган. "Фламенго" мамлакатнинг мутлақ чемпиони аниқланиши керак бўлган учрашувда иштирок этишдан бош тортган.

2011 йилда "Спорт Ресифи" биринчи тафтишдан кейин чемпион деб тан олинганди, бироқ "Фламенго" 2016 йилда бу қарор устидан яна битта шикоят аризаси топширган. Бироқ иккинчи шикоят ҳам рад этилди.