Дунёдаги энг қиммат автомобиль рақамлари қанча туради ва уларни кимлар харид қилади?

Технология 20 Апрель 2017 33988

Бирлашган Араб Амирликларида Roads and Transport Authority давлат ташкилоти сўнгги уч йил давомида автомобиль рақамлари бўйича кимошди савдоларда 38 миллион 400 минг доллар ишлаб топди. Қуйида қандай автомобиль рақамлари қимматроқ туриши ва уларни кимлар харид қилиши ҳақида қизиқарли маълумотлар берилади.

Айни кунга келиб, савдолардаги рекорд нарх 14 200 000 долларни ташкил этади: 2008 йилда Абу Заби амирлигининг 1 рақамли автомобиль рақами Саид Абдул Жафар Ал Ҳури томонидан харид қилинган ва у рақамни ўзининг Bugatti Veyron машинасига илиб қўйган. 

БААдаги бошқа амирликлар Абу Забидан ҳажми бўйича ҳам кичикроқ, ҳам бир қадар «камбағалроқ». Масалан, Шаржа амирлигида шундай рақам 4 900 000 долларга сотиб олинган. Гап шундаки, бу исталган автомобилдан барибир қимматроқдир. Худди ўша «Вейрон»лар 450 нусхада чиқарилган, 1 рақами эса – ҳозирча битта.

Икки сонли рақам бир қадар арзонроққа тушади - 500 000 дан 2 000 000 долларгача. Уч сонлилар орасида эса автомобиль моделлари индекси анча оммабоп: 488 (худди шу номдаги Ferrari модели каби), 911 (Porsche), 918 (яна Porsche), тўрт сонлилар эса туғилган йил ёки Амирликларда уч йилдан сўнг ўтказиладиган Экспо-2020 бутунжаҳон кўргазмаси санаси билан боғлиқ тарзда харид қилинади.

Бундан ташқари, анча кулгили вазиятлар ҳам учраб туради – масалан, инсон рақамни харид қилади, дастлабки пулларни тўлайди, бироқ лотнинг тўла қийматига маблағи етмай қолади. Ўтган йилнинг ноябрида Абдулла Ал Маҳри исмли шахс Абу Заби амирлигининг битта рақамли автомобиль белгисини 8 400 000 долларга сотиб олди ва аукциончиларга ўзида аслида йўқ бўлган суммали чекни берган.

Ал Маҳри рақамни қандайдир йўл билан қайта сотиб, шу тариқа тўловни амалга оширмоқчи бўлган, бироқ Roads and Transport Authority унга лотни бермади ҳамда ишни судга оширди.

БААда рақамлар сотувида аста-секин манфаатдор шахсларнинг алоҳида доираси шаклланиб қолди. Улар нафақат ўз мақомларини оширишмоқчи, балки бизнес-шериклар кўз ўнгида ҳам ўз ҳурматлари даражасини кўпайтиришни мақсад қилганлар.

Ноёб рақам белгилари қиймати ҳозирча фақат кўтарилмоқда, ҳамда инвесторлар уларни автомобилга осишга шошилаётгани йўқ – бу нархни тушириб юбориши мумкин.

Ушбу бозордаги машҳур сотувчилардан бири Абдулла Ал Ҳаммади етти минг рақам белгисига эгалик қилади, уларнинг умумий қиймати эса 19 000 000 миллион доллар атрофида. Яқинда у “атиги” 3 200 000 долларга сотиб олган рақамини 7 600 000 долларга сотиб юборди.

Шуниси қизиқки, Roads and Transport Authority савдога бирданига барча комбинацияларни қўймайди, балки маълум бир аукцион учун ҳар бир рақамни диққатлик билан танлайди. Масалан, Дубайнинг Q сериядаги 2 рақами савдоси 8 900 000 АҚШ долларидан бошланди. Бу лот охир-оқибат сотилмай қолди. Аммо D сериялик 5 худди шу нархда тадбиркор Балвиндер Сахани томонидан сотиб олинди.

Ҳинд Сахани Кувайтда туғилган бўлиб, Амирликларда қурилиш билан шуғулланади. Унинг сўзларига кўра, 2007-2008 йилги жаҳон молиявий инқирозидан ҳам фойда кўришга муваффақ бўлган. Унинг рақамларга ўзгача “муҳаббати” 20 йил аввал бошланган, ўшанда у Кувайтда хусусий шахсдан 300 000 долларга телефон рақамини харид қилганди.

Саханининг айтишича, айни дамда унда Ҳиндистон, Кувайт ва БААдаги энг чиройли учта телефон рақами, шунингдек, умумий қиймати 100 миллион доллар бўлган 15 та автомобиль рақами бор. 

Сахани айниқса тўққиз рақамига ўзгача муносабатда. Шунинг учун Балвиндер кўчадаги фақатгина тўққизинчи уйни сотиб олади, шахсий офисини тўққизинчи қаватда жойлаштирган, унинг энг қиммат рақами эса – умумий миқдорда 9 сонини келтириб чиқаради.

Унда бор бўлган энг қиммат рақамлардан яна бири – Дубайнинг 09и бўлиб, у 6 600 000 долларга харид қилинган.

Аукционлардаги ақл бовар қилмас пулларни харидорларнинг рафиқалари ҳам баъзи тушунмайди, бироқ савдодан тушган пуллар кимнидир чўнтагига эмас, балки Roads and Transport Authority’нинг адоқсиз инфратузилма лойиҳаларига йўналтирилади. Улар эса Амирликларни янада қулай ва хавфсиз қилади.

Хуллас, нима бўлган тақдирда ҳам – бу соҳа фойдали сармоя киритишдир. Ҳар ҳолда Форс кўрфазидаги бундай бизнеснинг давом этиши бунга туртки бермоқда.

 

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
16:00 / 23.06.2017 24191 Ўзбекистон
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
12:46 / 23.06.2017 64496 Ўзбекистон
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 28070 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 68599 Спорт
Falcon 9’нинг биринчи поғонаси Атлантикадаги сузувчи платформага қўндирилди
02:08 921 Жаҳон
Русларнинг Су-27 қирувчи самолёти Американинг разведкачи-самолёти билан яқинлашди (фото)
01:20 5645 Жаҳон
Ҳайит байрамини муносиб кутиб олишнинг 17 одоби
00:38 6110 Жамият
Туркиядаги аквапаркда беш киши ҳалок бўлди
00:32 3561 Жаҳон
Дональд Трамп Жонни Деппнинг ҳазилидан хафа бўлди
00:17 5005 Жаҳон
МДҲ давлатларининг 7 мингдан зиёд фуқароси терроризмга алоқадорлиги сабабли халқаро қидирувда
00:01 2027 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар