Европа чемпионлар лигасининг ярим финалида иштирок этадиган барча жамоа номи аниқ бўлди.

Унга кўра, 2016/2017 йилги мавсум ЕЧЛ ярим финалида Испаниянинг икки жамоаси «Реал» ва «Атлетико», шунингдек Италиянинг «Ювентус» ва Франция чемпионатининг «Монако» жамоалари иштирок этадиган бўлди.

Европа чемпионлар лигасининг ярим финалига қуръа ташлаш маросими 21 апрель куни бўлиб ўтади.