Фото: "Зенит" янги стадиондан фойдалана бошлади

Спорт 20 Апрель 2017 6870

Россиянинг "Зенит" клуби янги қурилган "Крестовский" стадионида илк машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, "Зенит" "Крестовский" стадионида 20 дақиқа давомида шуғулланган. Машғулотлар асосан тўп билан ишлаш жараёнини ўз ичига олган.

Эслатиб ўтамиз, янги аренада "Зенит" илк учрашувини 22 апрель куни Екатеринбургнинг "Урал" жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.

Кўпроқ янгиликлар