General Motors’нинг Венесуэладаги заводи қўлга олинди

Технология 20 Апрель 2017 4934
Фото: Reuters

АҚШнинг General Motors компанияси Венесуэла шимолидаги  Валенсия саноат ҳудудида жойлашган заводи Венесуэла ҳукумати томондан ноқонуний қўлга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда компанияга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.    

Маълум қилинишича, концерн ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун барча зарур бўлган қонуний ҳааркатларни амалга оширади.

Концерн кутилмаганда Венесуэла ҳукумати назоратига олинган. GM’да бундай шароитларда корхона нормал ишлай олмаслиги таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, автоконцерннинг ишлаб чиқариш майдончаларидаги барча активлар, жумладан автомобиллар тортиб олинган.   

Компанияда таъкидланишича, заводнинг ноқонуний қўлга олиниши компаниянинг ўзига, унда ишловчи 2678 ходимга, 79 дилерга ва барча етказиб берувчиларга катта зарар етказади.  

Ахборот агентлиги Венесуэла ҳукуматидан ушбу масала бўйича изоҳ олишга муваффақ бўлмаган.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 5626 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 14573 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 76959 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97065 Жамият
Кобулдаги теракт учун жавобгарликни "Толибон" ўз зиммасига олди 
11:30 0 Жаҳон
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 646 Жамият
Ҳукумат АЖ устав капиталининг минимал миқдорига талабларни камайтириш ниятида
Ўзбекистонда молия бозорини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди
Олимпия чемпиони Фелпс 100 метрга сузишда оқ акулага мағлуб бўлди
Кобулдаги теракт қурбонлари сони 24 нафарга етди
10:44 137 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар