«Монако»нинг 18 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган «Боруссия»га қарши жавоб учрашувида (3:1) ҳисобни очди.

Натижада, Мбаппе ЕЧЛ дебют мавсумида плей-оффнинг 1/8 ва 1/4 финалидаги барча тўртта учрашувда гол урган дастлабки футболчи бўлди.

Олдинроқ, француз футболчиси «Манчестер Сити»га қарши 1/8 финалнинг иккала учрашуви ва «Боруссия»га қарши дастлабки учрашувида у жами 4та гол киритишга муваффақ бўлганди.