Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида маҳаллийлаштириш ва экспорт масалалари муҳокама қилинди. ЎзА хабарига кўра, йиғилиш иштирокчилари эътибори аксарият корхоналар Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржада шартномаларни номигагина тузаётганига қаратилган.

Жумладан, «Ўзавтосаноат»,«Ўзмонтажмахсусқурилиш», «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниялари, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзагросаноатхолдинг» холдинг компанияси корхоналари 2016 йилда тузилган шартномалар бўйича маҳсулотларни тўлиқ харид қилмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарлари, ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари, вазирлик ва идоралар, акциядорлик компаниялар, уюшмалар, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар раҳбарлари Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржада 2017 йил учун тузилган шартномалар ўз вақтида, тўлиқ амалга оширилиши учун шахсан жавоб бериши ҳақида қатъий огоҳлантирилган.