Олий лига. «Динамо» яна пешқадам бўлиб олди

Спорт 20 Апрель 2017 8865

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган «Бунёдкор» ва «Динамо» жамоалари ўртасидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида Жавоҳир Қаҳрамонов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 26-дақиқада Достонбек Ҳамдамов Михаил Наумов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб ҳисобни тенглаштирди. Ушбу натижа ўйин охирига қадар ўзгармай қолди. Натижада самарқандликлар ўз тарихида иккинчи марта Тошкентдан очко билан қайтадиган бўлди. Сўнгги марта жамоа уч йил муқаддам «Бунёдкор»ни меҳмонда мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди.

Ушбу дурангдан кейин «Динамо» ҳисобидаги очколар сони 13тага етди ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. «Бунёдкор» 6 учрашувдан кейин 9 очко тўплаган ҳолда 4 жамоа билан бирга 6-9 ўринларни бўлишиб турибди.

Олий лига. 7-тур

«Бунёдкор» – «Динамо» 1:1 (1:1).
Голлар: 
Достонбек Ҳамдамов (26) — Жавоҳир Қаҳрамонов (21).
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Эсонқулов, 56), Сардор Азимов (Миржаҳон Мираҳмадов, 65), Дилшод Аҳмадалиев, Даврон Умиров, Отабек Шукуров, Хуршид Ғиёсов.
«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Акмал Бозоров, Жасур Азимов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Раду Рогак, Шохруҳ Холматов, Дамир Низанов (Абдумалик Абдуллаев, 59), Ориф Мамажонов, Амиржон Сафаров (Искандар Холмирзаев, 90+2), Абдужамол Исроилов (Фирдавс Абдусалимов, 85)
Огоҳлантиришлар: Даврон Умиров (24), Сардор Азимов (63), Элдор Шомуродов (79).

Кун янгиликлари
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
20:11 / 27.05.2017 142222 Технология
Ҳафталик: Мирзиёев сафарлари ва қарорлари, "Ахборот"нинг сўнгги кунлари, GM автомобилларининг ўзгарадиган нархи ва қарз ундирувчи янги бюро
19:36 / 27.05.2017 51802 Ўзбекистон
Мустақиллик шоҳ кўчасида йўлни ажратиб турувчи металл тўсиқлар олиб ташланди (фото)
17:34 / 27.05.2017 49372 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 145215 Жамият
Тотти футболчилик фаолиятини якунлади. Рим ўз императорига бош эгди
01:31 1067 Спорт
Манчини "Зенит" билан шартнома имзолагани Москвага йўл олди
00:57 566 Спорт
Канн кинофестивалининг бош совринини швециялик режиссёр олди
"СКА-Хабаровск" Россия премьер-лигасига йўл олди, "Арсенал" эса унда ўрнини сақлаб қолди
00:27 534 Спорт
Луиш Фигу Месси ва Рональду, "Барса" ва "Реал" ҳақида
23:43 / 28.05.2017 3955 Спорт
Қатор давлатларга Ўзбекистондан янги элчилар тайинланди
23:23 / 28.05.2017 3411 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар