Покистон олий суди "Панама ҳужжатлари" можароси сабабли мамлакат бош вазири Навоз Шарифни истеъфога кетказишдан бош тортди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

5 судьядан 2 нафари Шарифнинг истеъфосини қўллаб-қувватлаган, бироқ қолган 3 судья Шариф иши бўйича келтирилган исботлар етарлича эмаслигини айтишган. Олий суд Шарифнинг 4 фарзандидан 3 нафарига нисбатан тергов ўтказиш кераклигини айтди. Улар Лондонда мулк сотиб олишда офшор компаниялардан фойдаланганликда гумонланмоқдалар. Тергов ҳаракатлари махсус комиссия томонидан амалга оширилади, у икки ойдан кейин натижаларни тақдим қилиши керак. Шариф ва унинг яқинлари барча айбловларни инкор қилишмоқда.  

Бу орада Покистон мухолифати Шарифнинг зудлик билан истеъфога кетказилишини талаб қилмоқда. "Тахриқ-а-Инсоф" партияси етакчиси Имрон Хон тергов остида бўлган одам бош вазир лавозимини эгаллай олмаслигини айтган. Хоннинг айтишича, Шариф тергов тугагандан кейин, агар ўз айбдорсизлигини исботлай олса, яна ўз лавозимини эгаллаши мумкин.

"Панама ҳужжатлари"га кўра, 200 дан кўпроқ покистонлик офшор компанияларга эга. Улар орасида Шарифнинг икки ўғли – Ҳасан ва Ҳусан ҳамда қизи Марьям, Шарифнинг укаси ва Панжоб вилояти бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг икки рақифаси яқинлари бор.