Италиялик мутахассис Клаудио Раньерининг фикрича, «Барселона»нинг Европа футболидаги даври ўтди. Чемпионлар Лигаси чоракфиналининг жавоб учрашувида каталонияликлар «Ювентус»ни енга олишмади. Учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланди. 

Туринда ўтган 1-учрашувда «Ювентус» 3:0 ҳисобида зафар қучганди ва шу тариқа италян клуби яримфиналга йўл олди.

«Манчестер Юнайтед», «Аякс», «Ювентус», «Милан», «Интер» даврлари бўлган. Сўнгра «Барселона» ва «Реал» келди. Бироқ «Барселона» учун энди ҳаммаси тугади», деб айтди Раньери.