Россияда маълумотларни узатиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатилди

Технология 20 Апрель 2017 6397
Фото: Fotolia / Robert Kneschke

МТС ва Ericsson компаниялари бешинчи авлод мобил алоқа технологияларини (5G) муваффақиятли синовдан ўтказишди. Тест давомида Россияда маълумотлар узатишнинг рекорд тезлигига (сониясига 25 Гб) эришилди. Бу ҳақида МТС матбуот хизмати хабар берди. 

"МТС ва Ericsson Москванинг "Открытие Арена" стадионида маълумот узатишда 25 Гбит/сониягача бўлган тезликни қайд этишди. Таққослаш учун, маълумотларни узатишнинг бундай тезлиги HD-сифатдаги бир соатлик фильмни 3 сониядан камроқ вақтда юклаб олиш имконини беради", - дейилади хабарда. 

"Ўтказилган тестлар Россияда мобил қурилмага маълумот узатиш бўйича мутлоқ рекорд натижани кўрсатди, аниқ мисолларда эса биз 5G технологиясидан кундалик фойдаланиш имкони яқин эканига гувоҳ бўлдик", - дейди МТСнинг Москвадаги директори Игорь Егоров. 

Кўпроқ янгиликлар