Samsung Galaxy Note 8 икки камерага эга бўлади (5 сурат)

Технология 20 Апрель 2017 12021

Samsung компанияси янги флагманларининг техник хусусиятлари муҳокама босқичида интернетда Galaxy S8 ва  Galaxy S8 Plus қурилмалари икки камера билан таъминланишига оид тахминлар илгари сурилган эди. Тўнғич моделнинг суратлари тармоқда тарқалгандан кейин бу тахминлар билвосита тасдиқланди. Phonearena шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди. 

Суратлар ишлаб чиқарувчиларнинг икки вертикал камерали смартфон тақдим этишни режалаштирганидан далолат беради. Интернетда мазкур флагман прототипининг янги тасвирлари тарқалишда давом этмоқда. Яқинда смартфоннинг олд ва орқа қисми сурати пайдо бўлди. Унда қурилманинг икки камера ва бармоқ излари сканери билан таъминланганини кўриш мумкин. 

 

Баъзи фойдаланувчиларнинг тахминларига кўра, суратларда тақдимоти режалаштирилаётган Galaxy Note 8 фаблети акс эттирилган бўлиши мумкин. 

Гаджетлар борасида аксарият тахминлари тўғри чиқиши билан танилган KGI Securities таҳлилчиси Мин-Чи Куо Жанубий Корея гигантининг ҳақиқатда Note линейкасидан воз кечмаслигини тасдиқлади. 

Шунингдек Galaxy Note 8 флагмани 6.4-дюйм QHD+ қарорли Super AMOLED-дисплейи, Snapdragon 835 ёки Exynos 8895 топ процессори, 6 Гб оператив ва 256 Гб flesh-хотира билан таъминланиши маълум қилинган. Унинг ташқи кўриниши Galaxy S8'га ўхшаш бўлади. 

Кун янгиликлари
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
20:11 / 27.05.2017 142222 Технология
Ҳафталик: Мирзиёев сафарлари ва қарорлари, "Ахборот"нинг сўнгги кунлари, GM автомобилларининг ўзгарадиган нархи ва қарз ундирувчи янги бюро
19:36 / 27.05.2017 51802 Ўзбекистон
Мустақиллик шоҳ кўчасида йўлни ажратиб турувчи металл тўсиқлар олиб ташланди (фото)
17:34 / 27.05.2017 49372 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 145215 Жамият
Тотти футболчилик фаолиятини якунлади. Рим ўз императорига бош эгди
01:31 1067 Спорт
Манчини "Зенит" билан шартнома имзолагани Москвага йўл олди
00:57 566 Спорт
Канн кинофестивалининг бош совринини швециялик режиссёр олди
"СКА-Хабаровск" Россия премьер-лигасига йўл олди, "Арсенал" эса унда ўрнини сақлаб қолди
00:27 534 Спорт
Луиш Фигу Месси ва Рональду, "Барса" ва "Реал" ҳақида
23:43 / 28.05.2017 3955 Спорт
Қатор давлатларга Ўзбекистондан янги элчилар тайинланди
23:23 / 28.05.2017 3411 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар