Эрон ядро дастури бўйича битим олдига қўйилган мақсадга етишда муваффақиятсизликка учради. АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон шундай баёнот берди.

"Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси ўз мақсади – ядросиз Эрон мақомига етишишда омадсизликка учрамоқда. Бу уларнинг ядровий давлат бўлиш мақсадини ортга суради. Мазкур битим Шимолий Кореянинг ҳозирги таҳдидига олиб келган ўтмиш ёндашувини ёдга солади", — деган матбуот анжуманида.
 
Тиллерсон, шунингдек, Эронга нисбатан "стратегик сабр" "муваффақиятсиздир". Шунга кўра, ушбу мамлакатдан келиб чиқаётган "таҳдид"га ўз вақтида барҳам бериш керак, деб айтиб ўтган.