АҚШ президенти Дональд Трамп Европа бўйлаб турнеси вақтида Саудия Арабистонига ташриф буюриши мумкин, деб хабар бермоқда бир манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.  

Манбанинг айтишича, Трампнинг сафари устида ишланмоқда.

Аввалроқ The New York Times нашри Трамп президентлигининг биринчи ойлари сафарлар амалга оширишдан бош тортгани сабабли уни "уйдан ташқарига чиқмас" деб атаганди. Нашрнинг маълум қилишича, Трампдан аввалги президентлар бу даврдан сафарлар учун фойдаланишган.