Turkish Airlines самолёт бортида дунёга келган қизча ҳаётида иштирок этади

Жамият 20 Апрель 2017 6904

Turkish Airlines (THY) авиакомпанияси ўз самолёти бортида туғилган Франция фуқароси Хадича Нафийнинг келгусида таълим олиши ва ишга жойлашишида ёрдам беради. Бу ҳақида "Анадолу" агентлиги хабар берди

Қизча Конакри (Гвинея) - Уагадугу (Буркина-Фасо) - Истанбул (Турция) рейсида дунёга келган. 

Turkish Airlines бошқаруви раҳбари Илькер Айжи гвинеялик қизчанинг онаси Диаби Нафий ва Хадича ўзларини яхши ҳис қилаётганликларини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, авиакомпания қизчанинг келгусидаги ҳаётида иштирок этади.

"Бу қизча Turkish Airlines бортида туғилди ва шу боис биз Хадичанинг таълим олиши ҳамда ишга жойлашишида ўз ҳиссамизни қўшамиз. Умид қиламизки, у келгусида бизнинг жамоамизга қўшилади ва Turkish Airlines'да карьера қуради", - деди Айжи. 

Манбага кўра, THY қизчанинг оиласи унинг Туркия фуқароси бўлишини истаган тақдирдагина ёрдам кўрсатади. 

Апрель ойи бошида Франция фуқароси бўлган аёлнинг самолёт бортида тўлғоғи тутиб қолган. Махсус тайёргарликдан ўтган Turkish Airlines борт кузатувчилари боланинг дунёга келишига ёрдам беришган. 

Кун янгиликлари
Алишер Усмоновдан янги видеомурожаат: “Туф сенга яна бир марта”
13:10 / 24.05.2017 76721 Жаҳон
Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов вафот этди
21:27 / 23.05.2017 151634 Ўзбекистон
Ҳалокатли чиқиндихона: Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 41108 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 119206 Жамият
«Манчестер Юнайтед» — Европа Лигаси ғолиби
01:43 355 Спорт
Туркия Россия буғдойи ва кунгабоқар ёғи импортини чеклади
00:03 2117 Жаҳон
Дубай полицияси ташландиқ қудуқдан туяни чиқариб олишга муваффақ бўлди
23:47 / 24.05.2017 691 Жамият
Эрдўған НАТО давлатларини мудофаа харажатларига кўпроқ маблағ ажратишга чақирди
23:32 / 24.05.2017 739 Жаҳон
Фотомақола: Андижон “Саййид Муҳийддин маҳдум” мадрасасида “Хатмона” тадбири
23:29 / 24.05.2017 1174 Жамият
Хитой Қозоғистондан сувни тортиб олмаслигини ваъда қилди
23:18 / 24.05.2017 3290 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар