Чемпионлар лигаси 1/4 финалида "Ювентус" "Барселона" билан куч синашиб, икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўлланмани қўлга киритди. 

Туринликлар мусобақанинг ярим финалига еттинчи маротаба чиқиб, итальян клублари ўртасидаги рекордни ўрнатди. Аввалги рекорд "Милан"га тегишли бўлиб, улар ярим финалга 6 маротаба чиқа олишган.