Видео: “Тахтлар ўйини” йўналишидаги қамоқхона-кема

Маданият 20 Апрель 2017 22678

Меъморлар “Тахтлар ўйини” бош қаҳрамонларидан бири Тирион Ланнистер бўлган турмага ўхшаш кемадаги қамоқхонани лойиҳалаштиришди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Тахминларга кўра, кемада уч мингдан ортиқ маҳбусни жойлаштириш мумкин. Лойиҳа яратувчиларининг таъкидлашича, икки қатордаги елканларга ўхшаш бўлган бу камералар солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун судланганларга мўлжалланган.

Архитекторлар ғоясига кўра, ҳар бир камера майдони тўққиз квадрат метрни ташкил этади. Шу билан бирга, қамоқхонани қуришда ишлатиладиган асосий материал қоғоз бўлади.

Дизайнерлар кемани Panama Papers Jail деб номлаш ниятидалар. Кема номи Panama Papers деб аталган можарога боғлиқ. Германиянинг Sueddeutsche Zeitung нашри Панаманинг Mossack Fonseca юридик фирмаси ҳужжатларини эълон қилди. Газетанинг ёзишича, маълумотлар жаҳон етакчилари ва уларга яқин бўлган шахсларнинг офшор схемаларига алоқадорлигидан далолат беради.

Шуниси қизиқки, меъморлар пўртанали об-ҳаво шароитида бир томони очиқ бўлган камералардаги шароит ҳақида тўхталиб ўтишмаган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар