Аҳмадинажодга Эрон президенти лавозими учун курашишга рухсат берилмади

Жаҳон 21 Апрель 2017 8323
Фото: Reuters

Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодга яна президентлик курсиси учун курашишга рухсат берилмади. Эронда сайловларни ўтказиш бўйича штаб Эрон президенти лавозими учун курашадиган номзодлар рўйхатини чоп этди. Бу рўйхат 6 кишидан иборат, бироқ унга Аҳмадинажоднинг номзоди киритилмади.

Навбатдаги президентлик сайловларида Мустафо Ага Мирсалим, Исҳоқ Жаҳонгирий, Ҳасан Руҳоний, Иброҳим Раисий, Муҳаммад Бағир Ғолиб ва Мустафо Ҳошими Тоба иштирок этадиган бўлдилар.

Номзодларни таркибига олий шиа диний бошқармаси вакиллари ва ислом ҳуқуқшунослари кирувчи Эроннинг кузатув кенгаши кўриб чиқди ва тасдиқлади.  

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадинажод 2005-2013 йиллар давомида Эрон президенти бўлган. У консерватив ва аксиламериканча сиёсат юргазган, Россия ва араб давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаган.

Аввалроқ Эроннинг олий диний раҳнамоси оятуллоҳ Али Ҳаменеий Аҳмадинажодга жорий сайловларда иштирок этмасликни тавсия қилганди.

Эрон тарихидаги 12-сондаги президентлик сайловлари 19 май куни бўлиб ўтади.

Эрон конституцияси кўра, кетма-кет уч муддат президент лавозимини эгаллаш тақиқланган.  

Кун янгиликлари
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 29801 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 40102 Ўзбекистон
«У менинг кумирим». Неймар бу гаплардан кейин ҳам «Барселона»дан кетадими?
15:15 612 Спорт
Россияда мессенжерлар фаолиятини тартибга солувчи қонун қабул қилинди
Андижонда ярим килограммга яқин марихуана сақлаган шахс аниқланди
15:12 503 Жамият
Сеул: КХДР иқтисодиёти санкцияларга қарамай тез суръатларда ривожланмоқда
Бухорода аёл турмуш ўртоғи туфайли ўз жонига қасд қилди
14:42 5669 Жамият
Qualcomm Apple билан можаро фонида жуда катта йўқотишларга дуч келди
Шавкат Мирзиёев Ангренга борди
Air France қошида Joon бюджетли авиакомпанияси очилади
Кўпроқ янгиликлар