Японияда КХДР эҳтимолий ракета зарбаси бўйича тавсиялар эълон қилинди

Жаҳон 21 Апрель 2017 5737
Фото: AP

Япония ҳукумати жума куни КХДРнинг эҳтимолий ракета зарбаси ҳолатида мамлакат аҳолиси учун тавсияларни эълон қилди. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Япония ҳукумати шундан вазиятда кўчада бўлган инсонларга мустаҳкам бинолар ёки ер ости қаватларда яширинишни, агарда бундай жойлар бўлмаса, ерга юзтубан ётиб олишни тавсия қилди. Бинолардаги одамларга эса деразалари бўлмаган хоналарда яшириниш маслаҳат берилди.

КХДРнинг эҳтимолий ракета зарбаси вақтида ўзини-ўзи ҳимоя қилиш чоралари ҳақидаги маълумот Япония вазирлар маҳкамаси котибияти ва қатор префектуралар фавқулодда вазиятлар ва ёнғинга қарши хавфсизлик бошқармаси вакиллари, шунингдек, Токио маъмурияти томонидан берилди. Ракета зарбаси ҳақидаги сигнал J alert огоҳлантириш тизими овоз кучайтиргичлари, махсус радиоалоқа, муниципалитетлар сайти ва электрон манзил орқали берилади.

Шунингдек, Япония ҳукумати маҳаллий ҳокимиятларга аҳолини ракета зарбаси ҳолатида эвакуация қилиш бўйича машқлар ўтказишни тавсия қилди.

Японияда ракета таҳдиди жуда жиддийлик билан қабул қилинмоқда, сабаби Шимолий Корея баллистик ракеталари бир неча бор синов пайтида ушбу мамлакат қирғоқлари яқинида қулаган. 

Аввалроқ Японияда кутилмаган ракета зарбаси пайтида эвакуация ва ҳимоя усуллари ҳақида маълумотлар бўлган порталга мурожаат қилиш кўпайгани ҳақида хабар бергандик.

Кун янгиликлари
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 29801 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 40102 Ўзбекистон
«У менинг кумирим». Неймар бу гаплардан кейин ҳам «Барселона»дан кетадими?
15:15 612 Спорт
Россияда мессенжерлар фаолиятини тартибга солувчи қонун қабул қилинди
Андижонда ярим килограммга яқин марихуана сақлаган шахс аниқланди
15:12 503 Жамият
Сеул: КХДР иқтисодиёти санкцияларга қарамай тез суръатларда ривожланмоқда
Бухорода аёл турмуш ўртоғи туфайли ўз жонига қасд қилди
14:42 5669 Жамият
Qualcomm Apple билан можаро фонида жуда катта йўқотишларга дуч келди
Шавкат Мирзиёев Ангренга борди
Air France қошида Joon бюджетли авиакомпанияси очилади
Кўпроқ янгиликлар