Сурия президенти Башар Асад террорчилар ва Туркия ҳамда АҚШнинг мамлакат ҳудудига бостириб кириши ўртасида ҳеч қандай фарқни кўрмаяпти. Бу ҳақда сиёсатчи РИА Новости’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Туркиянинг бостириб кириши ҳақида гапирар экансиз, бунда америкалик кучлар ҳақида эслаб ўтамиз, ҳамда бу бостириб киришдир, ва Суриядаги террорчилар ҳақида сўзлар эканмиз, бу бир нарсанинг ўзи. Улар ўртасида ҳеч қандай фарқ мавжуд эмас", - дея маълум қилди Сурия етакчиси.

Асаднинг таъкидлашича, Сурия армияси террорчиларни тор-мор келтирганидан сўнг, америкалик ва туркиялик ҳарбийлар “Суриядан ўзлари кетиши лозим бўлади ёки куч орқали чиқариб юборилади”.

Шунингдек президент Вашингтон Сурия ҳукуматини ҳокимият тепасидан ағдариб ташлаш учун барча ишни қилишига ишончи комил эканини ҳам билдирди. 

"Улар барча нарсани қилишади: на қадриятлар, на ахлоқ бор. Исталган нарса рўй бериши мумкин", - дея маълум қилди Асад.

Сурия президенти сўзларига кўра, ИШИД, “Жабҳот ан Нусра”, Туркия, АҚШ, Британия, Франция ва Саудия Арабистони Сурияда “битта хор” бўлиб ҳаракат қилмоқда.

"Уларда битта воситачилар армияси бўлиб, у турли гуруҳлардан иборат", - дея қайд этиб ўтди Башар Асад.