Асад жангарилар билан музокаралар шартларини айтди

Жаҳон 21 Апрель 2017 8508
Фото: РИА "Новости"

Дамашқ ҳудудда таъсир кўрсатиши ва Суриядаги қотилликларни тўхтатиши мумкин бўлган барча билан мулоқот қилишга тайёр. Шу жиҳатдан Остонадаги музокаралар жуда самарали бўлиши мумкин, у ерда жангарилар вакиллари ҳам иштирок этмоқда, деди Сурия президенти Башар Асад РИА Новости’га берган интервьюсида.

"Агарда мен ҳудудга, Суриядаги вазиятга ҳеч қандай таъсир кучига эга бўлмаган ким биландир музокаралар столига ўтирадиган бўлсам, нима бўйича келишувга келишимиз мумкин? Бу шунчаки вақтни йўқотиш. Шунинг учун, аслида, биз бу жиҳатдан жуда прагматикмиз, биз: вазиятни икки усул билан ўзгартириши мумкин бўлган исталганлар билан музокаралар столига келинглар, деймиз. Биринчиси – қотилликларни тўхтатиш, бу ҳукумат учун эмас, балки исталган суриялик учун ҳам жуда зарур", - деди Асад.

Унинг сўзларига кўра, хавфсизлик ва барқарорлик – Сурия келажаги бўйича суҳбатни давом эттириш гарови.

"Сиз исталган нарса ҳақида гапиришингиз мумкин. Сиз конституция, Сурия келажаги, ўзингиз истаган сиёсий тизим, фойда келтириши мумкин бўлган исталган нарса ҳақида гапиришингиз мумкин. Бу ҳозирги пайтда қийин эмас, бироқ барқарорликсиз музокараларда нимагадир эриша олмайсиз. Шунинг учун мен айтдим, биз жангарилар билан (Остонада) тўғридан-тўғри мулоқотга ўтдик, бу ҳозирча энг самарали усул", - дея қўшимча қилиб ўтди САР президенти.

Остонада Сурия бўйича музокараларнинг биринчи босқичи 23-24 январь кунлари бўлиб ўтди. Бу учрашувда Дамашқ ва қуролланган мухолифат делегациялари илк бора битта музокаралар столига ўтиришди.

Кўпроқ янгиликлар