Эрон ШҲТга аъзо бўладими?

Жаҳон 21 Апрель 2017 8744

Эрон эндиликда ШҲТга аъзолик бўйича барча мезонларга жавоб беради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Остонада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарлари Кенгаши мажлиси якуни бўйича маълум қилди.

"ШҲТга аъзолик учун навбатда кейинги давлат – Эрон, у БМТ Хавфсизлик Кенгаши линияси бўйича санкциялар билан алоқадор масалаларни ҳал этди, - деган вазир. – Эндиликда у ШҲТга аъзо бўлиш учун барча мезонларга тўла жавоб беради. Остонада июнь ойидаги ШҲТ йиғилиши вақтида давлат раҳбарлари Эронни тўлақонли аъзо сифатида қўшиш жараёнини бошлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқишлари мумкин".

Шунингдек, ШҲТ давлатлари ТИВ раҳбарлари мажлиси чоғида экстремизга қарши курашиш бўйича конвенция лойиҳасини ҳам кўриб чиқишди. "Бу жуда муҳим ҳужжат бўлиб, у илк бора халқаро-ҳуқуқий йўналишда экстремистик мафкурага қарши курашиш бўйича вазифаларни белгилаб беради, - деган Лавров. – Умид қиламизки, бу конвенция ҳам давлат раҳбарлари томонидан маъқулланади".

"ШҲТ антинаркотик стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури устидаги иш иккинчи йил олиб борилмоқда, - дея хабар берди Россия ТИВ раҳбари. – Бугун бу ишни Остона саммитига қадар якунлаш бўйича мамлакатларимиз тегишли идораларига қўшимча туртки беришга келишиб олдик".

"Яна бир конвенция – бу табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликка оид конвенция, - деди у. – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларида бунга катта эътибор қаратилади". "Ва ниҳоят, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг иши тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув имзоланади, у ШҲТга кирувчи давлатларнинг 80 та ўқув муассасасини бирлаштиради", - деган Сергей Лавров.

ШҲТни ташкил этиш ҳақидаги декларация Шанхайда 2001 йилнинг июнида олти давлат томонидан имзоланган: РФ, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон. Ташкилот ишида шунингдек, олти кузатувчи-давлат (Мўғулистон, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Афғонистон ва Беларусь) ва мулоқот бўйича олти шерик (Шри-Ланка, Туркия, Озарбойжон, Арманистон, Камбожа ва Непал) ҳам иштирок этмоқда. 

Ҳиндистон ва Покистоннинг кириши

ШҲТга Ҳиндистон ва Покистоннинг тўлақонли аъзо сифатида қўшилиши тарихий воқеа бўлади ва ташкилотнинг дунёдаги таъсирини кучайтиради. Бу ҳақда Лавров таъкидлаб ўтди.

"Қатор ҳужжатлар тўплами кўриб чиқилди. Улар давлат раҳбарлари тасдиғига киритилади. Биринчи навбатда, бу Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга тўлақонли аъзолигини расмийлаштириш бўйича жараённи якунлашга оид қарорлар, - деди вазир. – Бу тарихий воқеа ҳамда ШҲТнинг халқаро аренадаги ҳурмати ва таъсирини янада кучайтиради. Ташкилот Ҳиндистон ва Покистон қўшилганидан сўнг, ўз ичига ер шарининг 43 фоизи аҳолисини қамраб олади, ШҲТга аъзо-давлатлар ҳиссасига жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 24 фоизи тўғри келадиган бўлади".

Эслатиб ўтамиз, ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг кириши бўйича жараён 2015 йилда бошланган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 31222 Жаҳон
Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”
17:44 / 25.06.2017 43684 Жамият
ОАВ: Париж шимолида автобус портлади
01:07 204 Жаҳон
Қоҳира яқинидаги кўлда бир кун ичида 8 бола чўкиб кетди
01:06 164 Жаҳон
Galaxy Note 8’нинг нархи ва кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлди
Time нашри интернетдаги энг нуфузли одамлар кимлигини маълум қилди 
23:22 / 26.06.2017 2844 Жамият
Нидерландияда собиқ турмалар қочқинлар учун бошпанага айлантирилмоқда
23:19 / 26.06.2017 718 Жамият
АҚШда ит яна шаҳар мэри этиб сайланди
22:38 / 26.06.2017 4273 Жамият
Усэйн Болт 2020 йилги Олимпиадада иштирок этиши мумкин
22:35 / 26.06.2017 1549 Спорт
Дайжест: Ўзбекистонда ҳайит байрами, Кореяга кетган ўзбек мигрантларида муаммо, босим остида қолган Telegram ва бошқа хабарлар
22:30 / 26.06.2017 4770 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар