Европа лигаси ғолиблиги учун курашадиган 4 жамоа қолди

Спорт 21 Апрель 2017 10104

УЕФА европа лигаси 2016/17 йилги мавсум ярим финал иштирокчилари номи маълум бўлди.

Мусобақа чорак финали якунларига кўра, мусобоқани Бельгиянинг «Андерлехт» ва «Генк», Германиянинг «Шальке-04» ва Туркиянинг «Бешиктош» жамоалари тарк этди. Испаниянинг «Сельта», Англиянинг «Манчестер Юнайтед», Нидерландиянинг «Аякс» ва Франциянинг «Лион» жамоаси кейинги босқичга, яъни ярим финалга йўл олишди.

Европа лигаси ярим финали учун қуръа ташлаш 21 апрель куни Швециянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. 

1/2 финал учрашувлари 4 ва 11 май кунлари бўлиб ўтади. Турнирнинг финал ўйини 24 май куни Швециянинг Сольн шаҳридаги «Френдс Арена» стадионида ташкил этилади. 

Кўпроқ янгиликлар