Европа лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган яна бир учрашув ниҳоясига етди. Унда «Манчестер Юнайтед» «Андерлехт»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Генрих Мхитарян жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Ҳанни 32-дақиқада ҳисобни тенглаштирганди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида рақиб дарвозасига жамоалар йўл топа олишмади. Натижада икки ўйин натижасига кўра дуранг қайд этилгач, овертайм белгиланди. Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида Маркус Рэшфорд томонидан киритилган гол «Юнайтед»ни ярим финалга олиб чиқди.

Европа лигаси, 1/4 финал
Жавоб учрашуви

Манчестер Юнайтед (Англия) – Андерлехт (Бельгия) 2:1 (1:1, 0:0, 0:0, 1:0)
Голлар: 
Мхитарян (10), Рэшфорд (107) – Ханни (32).
Манчестер Юнайтед: Ромеро, Рохо (Блинд, 23), Байи, Шоу, Валенсия, Лингард (Феллайни, 60), Погба, Кэррик, Мхитарян, Рэшфорд, Ибраҳимович (Марсьяль, 91).
Андерлехт: Мартинес, Мбоджи, Обрадович, Аппиа, Спайич, Ханни (Станчу, 64), Дендонкер, Кипчу (Бруно, 64), Тилеманс, Ачимпонг, Теодорчик (Телин, 79).
Огоҳлантиришлар: Тилеманс (11), Аппиа (97).
Дастлабки учрашув: 1:1.