Германияда илк учувчи электрокар синовдан ўтказилди

Технология 21 Апрель 2017 3443

Кўплаб муҳандис ва тадбиркорларга автомобилларни ҳавога кўтариш орзуси тинчлик бермаяпти. Бундай транспорт воситаларидан яқин 5-10 йил ичида исталган одам фойдалана олиши даргумон бўлса-да, бироқ баъзи компаниялар бу йўналишда муайян муваффақиятларга эришмоқдалар. 

Шундай компаниялардан бири, Мюнхендаги Lilium Aviation тарихда илк вертикал уча олувчи икки ўриндиқли электрокарни синовдан муваффақиятли ўтказди. 

40 дан кўпроқ дизайнер, муҳандис ва шунчаки ҳаваскорлардан иборат халқаро жамоа The Lilium Jet деб номланган ушбу машинани яратиш устида бир неча йил иш олиб борди. Ушбу транспорт воситаси ҳавода 300 км/соат тезлик билан уча олади. У 10 метрлик қанотлар қулочига эга ва 36 та реактив двигатель  билан жиҳозланган. Автомобилни яратишда йўловчилар хавфсизлиги ва автопилот тизими ёрдамида автоном парвоз қилиш имкониятига катта эътибор қаратилди.  

"Бизнинг автомобилда Tesla’дагидек батарей ўрнатилган. The Lilium Jet қанотларининг ноодатий тузилиши ва реактив двигателларининг антиқа жойлашиши эвазига бошқа учувчи воситаларга нисбатан самаралироқдир. У жуда ҳам кам энергия сарфлайди", деб айтди компания раҳбари Патрик Натен.

Дастлаб машинани одамлар бошқариши режалаштирилмоқда.  Бироқ яқин келажакда уни учувчисиз таксига айлантириш мумкин. Компаниянинг яқин орадаги режаларида 5 йўловчини сиғдира оладиган учар электрокар яратиш истаги бор. Lilium Aviation’нинг барча автомобиллари парашютлар ва хавфсиз парвоздан четга чиқишнинг олдини олувчи Flight Envelope Protection тизими билан жиҳозланади.

 

Кун янгиликлари
Саратон - сўнгги ҳукм эмас! ACIBADEM клиникаларида онкологияни даволашнинг янги усуллари
09:54 10265 Lifestyle
Вақтни ва пулни тежашнинг энг осон йўли – бугун жўнатинг, эртага олинг
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 149928 Жамият
“Тошкент-Аэро”да йилнинг ўтган даври мобайнида 26 маротаба хуфиёна текширувлар ўтказилди
Трамп: Бунинг учун руслар АҚШ устидан кулишади
17:51 301 Жаҳон
ЖССТ: кашандалик ҳар йили 7 млн кишининг умрига зомин бўлади
17:46 115 Жаҳон
Сайёр қабуллар давом этмоқда: Сурхондарё ва Андижон вилоятлари
17:37 634 Жамият
Google ҳаммуассиси дунёдаги энг катта дирижабль устида ишламоқда
«Манчестер Сити» ёзда агрессив трансфер сиёсати юритади, Гвардиоланинг шорт-листида номлар кўп
17:27 781 Спорт
Бухорода бир кунда 2 та мудҳиш қотиллик қайд этилди
17:22 3702 Жамият
Кўпроқ янгиликлар