Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти Ўзбекистон авиация тизимини текширди

Ўзбекистон 21 Апрель 2017 5505

Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти (ИКАО) экспертлар гуруҳи 10-21 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси фуқаролик авиацияси тизимини аудит қилди. Бу ҳақда Кун.uz'га МАК хабар берди.

Ушбу аудит узлуксиз мониторинг Механизми доирасида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича назоратни ташкил этишни текшириш бўйича ИКАО ва Ўзбекистон Республикасининг ўзаро англашув Меморандумига мувофиқ ўтказилди.

ИКАО қароргоҳи аудитлар секцияси, Германия, Франция, Куба ва Канада авиация маъмуриятлари мутахассисларидан иборат аудиторлар гуруҳи республиканинг фуқаролик авиацияси, тартибга солиш ва назорат тизимини ташкил этиш, авиация ходимларини лицензиялаш соҳасидаги парвозлар хавфсизлиги бўйича назоратни таъминлаш, парвозларни ишлаб чиқиш, учиш муддати, авиация ҳодисаларини текширувдан ўтказиш ва аэродром таъминлови соҳасидаги қонунчилигини текширишди. Шунингдек, экспертлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ва “Silk Road Cargo Business” авиакомпанияси бўлинмаларига ташриф буюришди ҳамда у ерда Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати томонидан ишлаб чиқилган норматив қоидаларни амалга ошириш билан танишишди.

Аудит якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролик авиациясида парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича қатор тавсиялар ишлаб чиқилади.

Кун янгиликлари
«Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилади
10:30 / 25.05.2017 82592 Ўзбекистон
Туман ҳокимлиги тадбиркор қураётган спорт мажмуасини буздирди: ким ҳақ?
14:47 / 24.05.2017 43068 Жамият
Абитуриентлар олқиши ва эътирофига сазовор бўлган besttest.uz вебсайти
12:14 / 24.05.2017 17320 Технология
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 67559 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 125687 Жамият
Juno зонди Юпитердаги улкан торнадоларни суратга олди
01:04 658 Жаҳон
Брюсселда НАТОнинг янги бош қароргоҳи очилди
00:45 511 Жаҳон
Ливиядаги авиабаза ҳукуматни тан олмайдиган маршал армияси томондан босиб олинди
00:18 1230 Жаҳон
Жиззахда “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларига старт берилди
00:16 724 Спорт
Фотожамланма: Лондоннинг Челси туманида гуллар фестивали ўтмоқда
00:13 600 Жамият
Кўпроқ янгиликлар