«Хастимом мажмуасида Ислом маданияти марказини ташкил қиламиз» — Президент

Ўзбекистон 21 Апрель 2017 12539

Президент Олмазор туманидаги Имом Термизий жомеъ масжидида бўлди. 

«Буюк боболаримиз тафаккури маҳсули бўлган тарих, адабиёт, санъат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, кимё, астрономия, меъморлик, дин ва бошқа соҳаларга оид минглаб ноёб қўлёзмалар бизнинг бебаҳо бойлигимиздир. Президентимиз таъбири билан айтганда, бундай бой меросга эга бўлган халқ дунёда камдан-кам топилади. 

Ислом маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк ватандошимиз Абу Исо Термизий ва термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда», дейилган ЎзА хабарида

«Биз бахтиёр авлодмиз, бахтли халқмиз, чунки шундай буюк аждодларнинг ворисимиз. Халқимиз фаровонлиги, мамлакатимиз равнақи йўлида қилаётган ишларимиз билан улуғ аждодларимизга муносиб бўлишимиз керак. Бу барчамиздан юксак масъулият талаб қилади», деган президент.  

Шавкат Мирзиёев нуронийлар билан суҳбатда дунёнинг турли ҳудудларида ислом динини ниқоб қилиб олган кимсалар қанчадан-қанча бегуноҳ одамларнинг умрига зомин бўлаётганини, бундай қабиҳ ҳаракатлар муқаддас динимизга мутлақо тўғри келмаслигини, фарзандларимизни ана шундай ёвуз ниятли кучлар, экстремистик ғоялар таъсиридан асраб-авайлашимиз зарурлигини қайд этди. 

«Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида Ислом маданияти марказини ташкил қиламиз. Юртдошларимиз, мамлакатимизга келадиган меҳмонлар бу ерда буюк алломаларимизнинг бебаҳо мероси намуналари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлмоғи лозим», деган Шавкат Мирзиёев. 

Президент мутасаддиларга масжидни реконструкция қилиш бўйича топшириқ берди. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар