Канададаги қишлоқча ёнига баландлиги 46 метрлик айсберг сузиб келди

Жамият 21 Апрель 2017 16839

Канаданинг Ньюфаундленд оролидаги Ферриленд қишлоқчаси ёнига Арктикадан баландлиги 17 қаватли уйдек келадиган айсберг сузиб келди. "Айсберглар хиёбони" деб аталувчи бўғоз орқали ҳар йили юзлаб айсберглар сузиб ўтади, бироқ ҳали бундай катта айсберг учрамаганди. 

Таъкидланишича, айсбергнинг энг юқори нуқтасидаги баландлиги 46 метрни ташкил қилади. 

Ушбу айсберг юзлаб одамларнинг эътиборини тортди ва улар бу ажойиб манзарани томоша қилгани ва суратга олгани қишлоқчага ташриф буюрдилар.

Кўпроқ янгиликлар