Кичик Буш касалхонада ётган катта Бушни бориб кўрди

Жаҳон 21 Апрель 2017 8094

АҚШ собиқ президенти кичик Жорж Буш касалхонада ётган отаси, Оқ уй собиқ раҳбари катта Жорж Бушни бориб кўрди. Оилавий сурат сиёсатчининг "Инстаграм"даги саҳифасида пайдо бўлган.

- Юқори лавозимли делегация ташрифи катта руҳий куч берди, - дея ёзди кичик Буш.

Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни 92 ёшли катта Жорж Буш яна касалхонага ётқизилди. Шифокорлар унга зотилжам ташхисини қўйишди. Бироқ, хабарларга кўра, у ўзини яхши ҳис қилмоқда ва яқин орада уйига қайтиб кетади.

Кўпроқ янгиликлар