Мадрид нашри ЕЧЛ қуръаси ҳалол ўтганига шубҳа билдирди

Спорт 21 Апрель 2017 8417

Мадридда чоп этилувчи As нашри Европа чемпионлар лигаси 1/2 финали қуръасининг ҳалол ўтганига шубҳа билдирди. Қуръага кўра, ярим финалда «Реал» - «Атлетико» ва «Монако» - «Ювентус» жуфтликлари финал йўлланмаси учун кураш олиб бориши керак бўлади.

Манба қуръани ўтказган уэльслик собиқ футболчи Иан Раш қўлини саватга тиқиб, уни аралаштирмасдан «Реал» номи чиққан шарни олганига алоҳида эътибор қаратган. Шундан сўнг Раш «Атлетико» номи ёзилган шар билан боғлиқ вазиятда ҳам шу ишни қилган.

Шунингдек, нашр шарларнинг керакли жамоалар ўзаро рўбарў келиши учун қиздирилган бўлишидан гумонланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар