Макгрегор ва Мэйуэзер ўзаро жанг учун қанчадан гонорар оладилар?

Спорт 21 Апрель 2017 13791

Мутлақ кураш чемпионати (UFC) раҳбари Дэна Уайт аралаш кураш жангчиси Конор Макгрегор ва боксчи Флойд Мэйуэзер бокс қонунларига кўра ўтадиган ўзаро жанг учун оладиган гонорарлари ҳақида маълумот берди. 

"Ҳаммаси жанг трансляциясининг сотилишига боғлиқ. Агар у мен ўйлаганчалик сотилса, унда Флойд 100 млн доллардан сал кўпроқ, Конор эса 75 млн долларга яқин гонорар олади", деб айтди Уайт ҳамда жанг учун шартнома ҳали имзоланмаганини таъкидлаб ўтди. 

14 март куни Мэйуэзер-Макгрегор жанги учун Лас-Вегасдаги арена банд қилиб қўйилгани маълум қилинганди.

Февраль ўрталарида Флойд ва Конор жанг ўтказиш учун шартнома бўйича келишиб олганлари ҳақида ахборот пайдо бўлганди.

40 ёшли Мэйуэзер профессионал боксда ўтказган 49 та жангининг барчасида қўли баланд келган. 28 ёшли Макгрегор 2016 йил ноябрда америкалик Эдди Альваресни ютиб, UFC тарихида икки вазн тоифасида – ярим ўрта ва ўрта вазнда чемпион бўлган биринчи курашчига айланганди. Ирланднинг ҳисобида ММА қоидалари бўйича ўтказилган 24 жангдан 21 та ғалаба ва 3 та мағлубият бор.

Кун янгиликлари
Алишер Усмоновдан янги видеомурожаат: “Туф сенга яна бир марта”
13:10 / 24.05.2017 76829 Жаҳон
Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов вафот этди
21:27 / 23.05.2017 151666 Ўзбекистон
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 41140 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 119221 Жамият
"Тошшаҳартрансхизмат"га янги бошқарув раиси тайинланди
02:02 232 Спорт
«Манчестер Юнайтед» — Европа Лигаси ғолиби
01:43 463 Спорт
Туркия Россия буғдойи ва кунгабоқар ёғи импортини чеклади
00:03 2179 Жаҳон
Дубай полицияси ташландиқ қудуқдан туяни чиқариб олишга муваффақ бўлди
23:47 / 24.05.2017 711 Жамият
Эрдўған НАТО давлатларини мудофаа харажатларига кўпроқ маблағ ажратишга чақирди
23:32 / 24.05.2017 761 Жаҳон
Фотомақола: Андижон “Саййид Муҳийддин маҳдум” мадрасасида “Хатмона” тадбири
23:29 / 24.05.2017 1201 Жамият
Кўпроқ янгиликлар