Мен бир ўзбекни кўрдим...

Жамият 21 Апрель 2017 60218
Иллюстратив фото

Қоп-қоронғи ва совуқ уйда шамга термулганча, меҳнатдан темирлашиб кетган кафтларига нонни авайлаб олиб еган, қорни тўйгач, печка устида илиб қолган офтобани кўтарганча, ҳовлига чиқиб жунжикканча ҳуфтон намозига таҳорат олган, эртага ҳаво очиқ бўлар, том устидаги қорлар эрир деган умидда тарновлар тагига челакларни қўйиб, қолиб кетган кирларини чайқаш ва қор сувидан рўзғорга ишлатиш учун нимаики идиш бўлса тарновлар тагига қўйиб чиққан бир муштипарни кўрдим...

Елкасига рўзғор қопини ортган, оёқларининг бўғинлари сирқирасада, тунлари куракларининг ўртаси ачишиб оғрисада, кундан кун саломатлиги кетаётганини ҳис этсада, шифокорга кўринишдан, дорихонадан дори олишдан пулини аяб, ундан кўра рўзғоримнинг каму кўстини тўлдирай деб, шу пулларни аяган, аммо пластик картага тушган маошини деярли яримини кимларгадур бериб, нақд пул қилган, қуртдек бўлишига қарамай, ўша пулларга рўзғорига майда-чуйда олаётган мардларни кўрдим...

Эрталаб туриб, бир тандир нон ёпиб, қорайиб кетган сумкага солганча бозорга йўл олган, бир бурда ерида кўкат етиштириб, улар етилгач, йиғиб олиб у ҳам бозорга йўл олган, у ерга боргач эса бозор чекчилари томонидан “чек тўла” деб, нонлари-ю кўкатлари ерга улоқтирилган, беш-олти минг савдосини чекчилар олиб қўймасин деган хавотирда улоқтирилган нон-у кўкатларини рози бўлиб тераётган аҳли сабрни кўрдим...

Эзилиб кетганидан тунлари йиғлаб чиқадиган, аммо ҳуқуқини ҳимоя қилишда кўз-кўзга тушар дея андиша қиладиган, ҳар кун бир хил умр, бир хил мазмун кечираётган, боласининг оғзидаги нонни олиб қўйганни ҳам болам дейдиган, шундай бўлсада юзидан кулгисини, қалбидан умидини йўқотмаган ўзбекни кўрдим...

Сарвар Анвар ўғли

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
16:00 / 23.06.2017 24191 Ўзбекистон
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
12:46 / 23.06.2017 64496 Ўзбекистон
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 28070 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 68599 Спорт
Falcon 9’нинг биринчи поғонаси Атлантикадаги сузувчи платформага қўндирилди
02:08 921 Жаҳон
Русларнинг Су-27 қирувчи самолёти Американинг разведкачи-самолёти билан яқинлашди (фото)
01:20 5645 Жаҳон
Ҳайит байрамини муносиб кутиб олишнинг 17 одоби
00:38 6110 Жамият
Туркиядаги аквапаркда беш киши ҳалок бўлди
00:32 3561 Жаҳон
Дональд Трамп Жонни Деппнинг ҳазилидан хафа бўлди
00:17 5005 Жаҳон
МДҲ давлатларининг 7 мингдан зиёд фуқароси терроризмга алоқадорлиги сабабли халқаро қидирувда
00:01 2027 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар