Мирзиёевнинг Хитойга ташрифидан кўзланган мақсад маълум

Ўзбекистон 21 Апрель 2017 29562

2017 йил 21 апрель куни Тошкент шаҳрида “Ҳаракатлар сарҳисоби: 2017 йил 1 чорак якунлари” анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова, Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари Сарвар Отамуродов, “Тараққиёт стратегияси” Маркази Ижрочи директори Акмал Бурханов, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этмоқда.

Хусусан, анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга май ойи ўрталарига режалаштирилган ташрифи ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Вахабовнинг айтишича, бу давлат ташрифи бўлиб, кун тартибидаги асосий масала – бу савдо, инвестиция соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги кундаги аҳволи, хавфсизлик соҳасидаги масалалар, шунингдек маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликдир.

Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад – Хитой билан стратегик шерикликни янада кучайтириш ва ушбу давлат билан катта ҳажмдаги ҳужжатлар тўпламини имзолаш. Улар орасида икки давлат хўжалик субъектлари ва корхоналари ўртасида тижорий шартномалар бор. 

Тадбир дастуридан ХХР раиси Си Цзиньпин, Хитой Давлат кенгаши аъзолари, шунингдек Хитойнинг йирик молиявий-иқтисодий ташкилотлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш ҳам ўрин олган. 
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Хитойда “Бир минтақа, бир йўл” форумида ҳам иштирок этишни мақсад қилган. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти қатнашади.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 59249 Жамият
Имом Бухорий мажмуаси яқинида уйи бузилган оилалар товон пули олишолмаяпти
23:01 / 21.07.2017 32394 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 82360 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 91595 Жамият
«Манчестер Сити» Данилони ўз сафига қўшиб олди
13:25 10 Спорт
Самарқанддаги Халқ қабулхонаси Президент ва халқ ишончини оқлаяптими?
12:50 1647 Жамият
Жиззахда уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди
12:30 1918 Жамият
«Барселона» футболчилари Неймарни қолишга кўндирган бўлиши мумкин
12:15 2156 Спорт
Ҳонгконгга тропик пўртана ёпирилди
12:00 2084 Жаҳон
Олмазорда ҳовлиси учун харидордан 10 минг доллар олиб, ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди
11:45 1980 Жамият
Кўпроқ янгиликлар