«Манчестер Юнайтед» икки ўйин натижасига кўра, «Андерлехт»ни мағлубиятга учратиб, Европа лигасининг ярим финалига йўлланма олди.

Натижада Манчестер клуби бош мураббийи ўзининг фаолиятида 10-марта еврокубоклар ярим финалида иштирок этадиган бўлди.

Бу орқали португалиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон ва италиялик Жованни Трапаттониларнинг рекордини такрорлади.