Олмазорда янги саноат зонаси ташкил этилади. Шавкат Мирзиёев лойиҳа билан танишди

Ўзбекистон 21 Апрель 2017 8524
Фото: ЎзА

Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги «Оникс Тошкент» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди. 

ЎзА хабарига кўра, корхона Марказий Осиёда ягона бўлиб, бир суткада 20 тонна натрий-кальцийлик замонавий шиша идишлар ишлаб чиқаради. Европанинг етакчи мамлакатларида ишлаб чиқарилган замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган корхонада 200 киши меҳнат қилади. 

Президентимиз корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди. 

Давлатимиз раҳбарига 2017-2018 йилларда Олмазор туманининг саноат ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳа кўрсатилди. Унда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлардан самарали фойдаланиш кўзда тутилган. 

Шавкат Мирзиёев тумандаги бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, улар базасида замонавий ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди. 

«Ўзсаноатқурилишбанк» , «Асакабанк», Халқ банки, Миллий банк, «Ипотека-банк», «Ипак йўли» банклари томонидан Олмазор туманида ишга туширилаётган янги лойиҳаларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. «Арт вуд груп» МЧЖ томонидан ёғоч маҳсулотларидан ЛДСП ва ЛМДФ ишлаб чиқариш лойиҳаси шулардан бири. Корхона маҳсулотларидан замонавий мебель ва буюмлар тайёрлашда фойдаланилади. «Ижод-ижод» хусусий корхонаси сопол буюмлар, Euroasia Аlliance Тeks МЧЖ дағал ип газлама, «Станко Строитель» МЧЖ металл ва ёғочга ишлов берадиган дастгоҳлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. 

«Интер капитал» МЧЖга қарашли бўлган бино ва иншоотларда дори воситалари ишлаб чиқариш, «Галеника» МЧЖда эса йилига 60 дан ортиқ турдаги 225 миллион дона таблетка, капсула, саше ва бошқа импорт ўрнини босувчи дори воситалари ишлаб чиқарилади. 

Президентимиз мазкур лойиҳаларни ишга тушириш муддати ва яратиладиган иш ўринлари билан қизиқди. 

Лойиҳаларда қурилиш материаллари, ёғоч, металл, полистеролбетон плиталари, ойнани қайта ишлаш, махсус ишчи кийимлари, қандолатчилик маҳсулотлари, тиббиёт буюмлари, нон ва нон маҳсулотлари, озиқ-овқат, енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган. 

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 59249 Жамият
Имом Бухорий мажмуаси яқинида уйи бузилган оилалар товон пули олишолмаяпти
23:01 / 21.07.2017 32394 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 82360 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 91595 Жамият
«Манчестер Сити» Данилони ўз сафига қўшиб олди
13:25 10 Спорт
Самарқанддаги Халқ қабулхонаси Президент ва халқ ишончини оқлаяптими?
12:50 1647 Жамият
Жиззахда уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди
12:30 1918 Жамият
«Барселона» футболчилари Неймарни қолишга кўндирган бўлиши мумкин
12:15 2156 Спорт
Ҳонгконгга тропик пўртана ёпирилди
12:00 2084 Жаҳон
Олмазорда ҳовлиси учун харидордан 10 минг доллар олиб, ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди
11:45 1980 Жамият
Кўпроқ янгиликлар