Остонада ШҲТ ТИВ раҳбарлари Кенгаши мажлиси очилди

Жаҳон 21 Апрель 2017 2207
Фото: РИА "Новости"

Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарлари Кенгаши мажлиси бошланди. Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари давлат раҳбарлари кўриб чиқишига мўлжалланган ҳужжат ва қарорларни муҳокама қилишади. Учрашув Қозоғистон пойтахтида июнь ойида бўлиб ўтувчи ШҲТ саммитига тайёргарлик кўришнинг якунловчи босқичидир.

Вазирлар Остона декларацияси лойиҳасини қабул қилишади. Унда долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, бирлашувнинг янада жипслашувига оид услублар белгилаб қўйилади. Бундан ташқари, 2022 йилга қадар Антинаркотик стратегия лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва уни бажариш бўйича ҳаракатлар Дастурига оид вазифалар бор. Алоҳида эътибор давлат раҳбарларининг халқаро терроризмга қўшма қарши курашиш бўйча Баёноти лойиҳасига қаратилади.

ТИВ раҳбарлари Ҳиндистон ва Покистонни ШҲТга қабул қилиш жараёнининг якунланиши ва уларга аъзо-давлат мақомини бериш масалаларини ҳам кўриб чиқишади.

ШҲТни ташкил этиш ҳақидаги декларация Шанхайда 2001 йилнинг июнида олти давлат томонидан имзоланган: РФ, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон. Ташкилот ишида шунингдек олти кузатувчи-давлат (Мўғулистон, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Афғонистон ва Беларусь) ва мулоқот бўйича олти шерик (Шри-Ланка, Туркия, Озарбойжон, Арманистон, Камбожа ва Непал) ҳам иштирок этмоқда.

Кун янгиликлари
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 29601 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 39948 Ўзбекистон
«У менинг кумирим». Неймар бу гаплардан кейин ҳам «Барселона»дан кетадими?
15:15 35 Спорт
Россияда мессенжерлар фаолиятини тартибга солувчи қонун қабул қилинди
Андижонда ярим килограммга яқин марихуана сақлаган шахс аниқланди
15:12 268 Жамият
Сеул: КХДР иқтисодиёти санкцияларга қарамай тез суръатларда ривожланмоқда
Бухорода аёл турмуш ўртоғи туфайли ўз жонига қасд қилди
14:42 4722 Жамият
Qualcomm Apple билан можаро фонида жуда катта йўқотишларга дуч келди
Шавкат Мирзиёев Ангренга борди
Air France қошида Joon бюджетли авиакомпанияси очилади
Кўпроқ янгиликлар