Президент Олмазорда: Туманда янги савдо маркази барпо этилади

Ўзбекистон 21 Апрель 2017 13075

Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни Олмазор туманида барпо этиладиган янги савдо маркази ва кўп қаватли уйлар лойиҳалари билан танишди. 

ЎзА хабарида айтилишича, Олмазор туманининг Нурафшон ва Форобий кўчалари кесишган жойда уч қаватли «Эски шаҳар» савдо маркази барпо этилади. Бу ерда харидорларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида кафе, галерея, болалар ўйин майдончалари, автомобиллар тўхташ жойи ва бошқа объектлар қурилади. Марказ ишга тушгач, 250 киши иш билан таъминланади. 

Давлат раҳбари мазкур савдо комплекси қуриладиган жойни кўздан кечирди. Марказнинг учинчи қаватида «Китоб олами» дўкони ва тарихий фильмлар намойиш қилинадиган кинозал барпо этиш кераклигини таъкидлади. 

«Пойтахтимизда бундай йирик иншоотни барпо этишдан мақсад Эски шаҳар аҳолисининг турмуш фаровонлигини янада оширишдир. Бунинг учун комплексни замонавий архитектура талаблари асосида мукаммал қуриш, атрофини ободонлаштириш, одамларга қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш зарур», деди Шавкат Мирзиёев.

Мутасадди раҳбарларга 2018 йил Наврўз байрамигача мазкур объектни фойдаланишга топшириш бўйича топшириқлар берилди. 

Кун янгиликлари
Хитойдан излаган дастгоҳларини Андижондан топган тадбиркорлар таассуроти
09:11 20372 Жамият
Рамазон ойида тўғри таомланиш учун фойдали маслаҳатлар
14:44 / 26.05.2017 62665 Жамият
GM Uzbekistan автомобиллари нархлари ошиши кутилмоқда
19:40 / 24.05.2017 137250 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 136780 Жамият
Ташқи бозорга чиқарилаётган товарлар рақобатбардошлиги янада оширилади
Ўзбекистон Жанубий Кореяга янги элчи тайинламоқда
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
Швейцарияликлар давлатларининг НАТО ва Европа Иттифоқига киришини исташмаяпти
20:08 338 Жаҳон
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги Низомга ўзгартишлар киритилди
G7 мамлакатлари Россия ва Эронни Сурия ҳукуматига таъсир ўтказишга чақирди
19:43 852 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар