Талабалар шаҳарчасида талабалар учун янги марказ очилади

Ўзбекистон 21 Апрель 2017 5157

Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига ташрифи чоғида Талабалар шаҳарчаси ҳудудида қуриладиган ахборот-ресурс маркази лойиҳаси билан танишди.

ЎзА хабарида мамлакатда таълим тизими изчил такомиллаштирилаётгани, давлат раҳбарининг 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазкур тизим сифатини янги босқичга кўтариши қайд этилган

Ушбу қарорда кўплаб чора-тадбирлар қатори янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва уларни олий таълим муассасаларининг таълим жараёнига кенг татбиқ этиш, олий таълим муассасаларини замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, шу жумладан, энг янги хорижий адабиётлар сотиб олиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш бўйича вазифалар белгиланган. 

Талабалар шаҳарчасида қурилиши режалаштирилаётган ахборот-ресурс маркази ана шундай замонавий талабларга жавоб беради. Марказ электрон-ресурслар, даврий адабиётлар, мутолаа, мультимедиа ва конференция залларини ўз ичига олади. Бу Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти, ўрта-махсус таълим масканлари ўқувчи ва талабалари, профессор-ўқитувчиларига катта қулайлик яратади. 

Президент марказ лойиҳаси ва концепциясини такомиллаштириш, унинг қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берган. Мажмуани Ўзбекистон талабаларининг Миллий илмий-маърифий маркази тарзида ташкил этиш, дунё университетлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, халқаро талаблар даражасидаги кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий анжуманларини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаган. 

Кун янгиликлари
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
20:11 / 27.05.2017 142109 Технология
Ҳафталик: Мирзиёев сафарлари ва қарорлари, "Ахборот"нинг сўнгги кунлари, GM автомобилларининг ўзгарадиган нархи ва қарз ундирувчи янги бюро
19:36 / 27.05.2017 51723 Ўзбекистон
Мустақиллик шоҳ кўчасида йўлни ажратиб турувчи металл тўсиқлар олиб ташланди (фото)
17:34 / 27.05.2017 49314 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 145195 Жамият
Тотти футболчилик фаолиятини якунлади. Рим ўз императорига бош эгди
01:31 913 Спорт
Манчини "Зенит" билан шартнома имзолагани Москвага йўл олди
00:57 495 Спорт
Канн кинофестивалининг бош совринини швециялик режиссёр олди
"СКА-Хабаровск" Россия премьер-лигасига йўл олди, "Арсенал" эса унда ўрнини сақлаб қолди
00:27 500 Спорт
Луиш Фигу Месси ва Рональду, "Барса" ва "Реал" ҳақида
23:43 / 28.05.2017 3777 Спорт
Қатор давлатларга Ўзбекистондан янги элчилар тайинланди
23:23 / 28.05.2017 3286 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар