Тошкентда туман ДСИ бош инспектор-тафтишчиси 80 минг доллар пора олаётган вақтида қўлга олинди

Жамият 21 Апрель 2017 39490

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекциясида бош инспектор-тафтишчи лавозимида ишлаган Ў.Саидов давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган “PSM GROUP” АЖ тизимига кирувчи “Oltin voha agro biznes” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши юзасидан ҳужжатли тафтиш ўтказиши лозим эди. Аммо, у ўз мансаб ваколатидан фойдаланиб, қалтис ишга қўл уради, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Ўз хизмат ваколати доирасидан келиб чиққан ҳолда текширувни бошлаб юборган тафтишчи масъулияти чекланган жамият фаолиятида йўл қўйилган бир қанча камчиликларни аниқлайди. Камчиликларни тегишли тартибда расмийлаштириш ўрнига ўз манфаатини кўзлаб, “PSM GROUP” АЖ раисидан очиқдан-очиқ пора талаб қилади.

-  Аниқланган камчиликлар кўп. Агар бу камчиликларингизни расмийлаштириб, далолатномага киритсам, сизларга анча қийин бўлади. 7 млрд. 500 млн. сўмлик товарлар айланмасини дебиторлик қарздорликка ўтказиб ёзиб бераман. Эвазига 120 минг “кўк”идан узатсангиз бас, ишларингиз беш, - дея ўз мақсадини ошкор қилади тафтишчи. 

Тадбиркор тафтишчига бунча пули йўқлигини, 60 минг АҚШ доллари бера олишини айтади. 

Мақсади амалга ошаётганидан кўнгли чоғ тафтишчи 90 минг “кўки” берилса, рози бўлишини айтади. Тадбиркор ва тафтишчи ўзаро савдолашиб, 80 минг долларда тўхташади.

Тадбиркор тафтишчининг тамагирлигига қонуний чора кўришни сўраб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига мурожаат этди. Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилган Ў.Саидов пора олаётган вақтда қўлга олинди.

Суд ҳукмига кўра, Ў.Саидов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар