Тошкентдаги Инҳа университети профессори Халқаро Фанлар академияси мукофотини қўлга киритди

Жамият 21 Апрель 2017 2381

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг физика фани ўқитувчиси Ҳусниддин Олимов Халқаро Фанлар академияси (The World Academy of Science, TWAS)нинг ривожланаётган мамлакатлардаги 45 ёшгача бўлган ёш олимлари учун мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда университет ахборот хизмати хабар берди.

16 мамлакатдан ёш олимлар иштирок этган танловнинг “Физика ва математика соҳасидаги энг яхши илмий мақолалар” йўналишига тадқиқотчилар сўнгги беш йил мобайнида физика фани бўйича халқаро нуфузли журналларда чоп этган мақолалари билан иштирок этганлар. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессори 2016 йил учун мазкур нуфузли мукофотни қўлга киритган ўзбекистонлик ягона лауреат бўлди.

Университети ректори Сарвар Бабаходжаевнинг қайд этишича, яқинда университет маҳаллий профессорларни тайёрлаш дастурини ишга туширган. Мазкур дастур доирасида ёш ўқитувчилар ҳамда академик йўналиш бўйича ходимлар Ўзбекистондан ташқарида, жумладан, Жанубий Кореядаги нуфузли университетларда таълим олиш, илмий даражаларини ошириб қайтишлари мумкин. Бу эса муассасадаги таълим сифатини ошириш баробарида, Ўзбекистонда фан-таълим ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшади.

Кун янгиликлари
Алишер Усмоновдан янги видеомурожаат: “Туф сенга яна бир марта”
13:10 / 24.05.2017 76721 Жаҳон
Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов вафот этди
21:27 / 23.05.2017 151634 Ўзбекистон
Ҳалокатли чиқиндихона: Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 41108 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 119206 Жамият
«Манчестер Юнайтед» — Европа Лигаси ғолиби
01:43 355 Спорт
Туркия Россия буғдойи ва кунгабоқар ёғи импортини чеклади
00:03 2117 Жаҳон
Дубай полицияси ташландиқ қудуқдан туяни чиқариб олишга муваффақ бўлди
23:47 / 24.05.2017 691 Жамият
Эрдўған НАТО давлатларини мудофаа харажатларига кўпроқ маблағ ажратишга чақирди
23:32 / 24.05.2017 739 Жаҳон
Фотомақола: Андижон “Саййид Муҳийддин маҳдум” мадрасасида “Хатмона” тадбири
23:29 / 24.05.2017 1174 Жамият
Хитой Қозоғистондан сувни тортиб олмаслигини ваъда қилди
23:18 / 24.05.2017 3290 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар