Ургутда 5,5 минг янги иш ўрни ташкил этилади

Жамият 21 Апрель 2017 2201

“Ургут” эркин иқтисодий зонанинг барпо этилиши минтақа иқтисодиётини янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу иқтисодий зона ҳудуддаги бой хомашё ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, янги иш ўринларини кўпайтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. 

Президентимизнинг жорий йил 12 январдаги “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони эса мазкур соҳада олиб бориладиган ишларни янги босқичга олиб чиқди.

“Ургут” эркин иқтисодий зонасида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан, мазкур Фармонда белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳамда жорий йилнинг 14-15 апрель куни муҳтарам Президентимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида “Ургут” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари ва кўрсатмалари тадбиркор ва ишбилармон доира вакиллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик ҳамда депутатлар иштирокида ташкил этилган амалий мулоқотда атрофлича ўрганилди ва таҳлил этилди. Бу ҳақда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Матбуот хизмати раҳбари Бектош Шодиев Кун.uz’га хабар бермоқда. 

Эътироф этилганидек, Фармонга мувофиқ шу кунга қадар “Ургут” эркин иқтисодий зонасининг Ургут туманида "Ургут-1", Нуробод туманида "Ургут-2" ва Пастдарғом туманида "Ургут-3" ҳудудлари ташкил этилди. Ушбу ҳудудлар учун жами 816 гектар ер ажратилиб, уларни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишлари бошлаб юборилган. Бугунги кунда енгил саноат, маиший техника, тиббиёт жиҳозлари, фармацевтика, чарм-пойабзал, канцелярия моллари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Айни пайтда хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан 2017-2018 йилларга мўлжалланган 83 лойиҳа тайёрланган, уларнинг 20 таси жорий йилнинг ўзида ишга туширилади.

Умумий қиймати 250 млн. АҚШ долларни ташкил этувчи ушбу лойиҳалар тижорат банклари кредити ва таъсисчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Натижада 5,5 минг янги иш ўрни ташкил этилади.

– Жорий йилнинг иккинчи чорагида йилига 15 минг тонна 100 фоиз импорт ўрнини босувчи экспортга йўналтирилган полеуретан маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “DERKIM POLIURETAN URGUT” Ўзбекистон–Туркия қўшма корхонасини ишга туширилиши режалаштирилмоқда, – дейди “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дериктор ўринбосари Ғайрат Абдурахматов. – Лойиҳа қиймати 6 млрд. 250 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу янги корхона ишга туширилиши билан 65 та янги иш ўрни яратилади.

Айни пайтда мазкур ҳудудда 40 саноат корхонаси, жумладан, 19 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларда 1 минг 200 га яқин киши иш билан таъминланган. Ўтган йили қиймати 157,5 млрд. сўмлик 20 турдан зиёд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, экспорт ҳажми 10 млн. АҚШ долларидан ошди. Хусусан, бу ерда маҳаллий хомашёдан гилам ва гилам маҳсулотлари, синтетик тола, электр духовкалар, газ плиталари, бир марта ишлатиладиган пластик идишлар, полимер елим ва бошқа маҳсулотлар тайёрланмоқда.

Тадбир иштирокчилари “Ургут” эркин иқтисодий зонада фаолият кўрсатаётган корхоналар фаолияти, ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари билан яқиндан танишишди.

Кун янгиликлари
«Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилади
10:30 / 25.05.2017 82654 Ўзбекистон
Туман ҳокимлиги тадбиркор қураётган спорт мажмуасини буздирди: ким ҳақ?
14:47 / 24.05.2017 43103 Жамият
Абитуриентлар олқиши ва эътирофига сазовор бўлган besttest.uz вебсайти
12:14 / 24.05.2017 17327 Технология
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 67581 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 125694 Жамият
Juno зонди Юпитердаги улкан торнадоларни суратга олди
01:04 678 Жаҳон
Брюсселда НАТОнинг янги бош қароргоҳи очилди
00:45 539 Жаҳон
Ливиядаги авиабаза ҳукуматни тан олмайдиган маршал армияси томондан босиб олинди
00:18 1280 Жаҳон
Жиззахда “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларига старт берилди
00:16 748 Спорт
Фотожамланма: Лондоннинг Челси туманида гуллар фестивали ўтмоқда
00:13 614 Жамият
Кўпроқ янгиликлар