Ўзбекистон январь-март ойларида 611,47 млн долларлик заём келишувларини имзолади

Иқтисодиёт 21 Апрель 2017 3872

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йил биринчи чорагида халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатлар билан 611,47 млн долларлик заём келишувларини имзолади. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 845,48 млн долларни ташкил этади. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон биргина Осиё тараққиёт банки (ОТБ) билан 572,9 млн долларлик 4та битимни имзолади. 

Шу жумладан, Ўзбекистон «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси учун ОТБнинг 100 млн доллар маблағини жалб этди. Лойиҳа қиймати 133,3 млн долларни ташкил этади.

ОТБ, шуниндек, умумий қиймати 266,2 млн доллар бўлган «“Қарши-Шаҳрисабз-Китоб” йўналиши бўйича автомобиль йўлини реконструкция қилиш» лойиҳасига 198 млн доллар маблағ ажратди. 

Ўзбекистон ва ОТБ ҳамкорликда «Тошкент вилояти шаҳар ва туманларини сув билан таъминлаш ва оқова сув тизимини реконструкция қилиш (1-босқич)»лойиҳасини ҳам амалга оширмоқда. 143,8 млн долларлик лойиҳада ОТБ ҳиссаси 120,9 млн долларни ташкил этади.

Бундан ташқари, ОТБ 240,9 млн долларлик «Мева-сабзавот етиштириш соҳасида қўшимча қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш учун 154 млн доллар кредит тақдим этди. 

2017 йил биринчи чорагида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди Ўзбекистонга 23,87 млн долларлик кредит ва 0,7 млн доллар миқдорида грант маблағлари ажратди. Булар 40,57 млн долларлик «Ўзбекистон сут етиштириш соҳасида қўшимча қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳасига йўналтирилади. 

Ўзбекистон ва Жаҳон банки «Орол денгизии ҳавзаси учун иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастури»ни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Лойиҳа қиймати 20,71 млн доллар бўлиб, Жаҳон банки маблағлари 14 млн долларни ташкил этади. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар