Ўзбекистондан Иссиқкўлга самолётда бориш мумкин бўлади

Жаҳон 21 Апрель 2017 11063

Ўзбекистондан Иссиқкўлга самолётда бориш мумкин бўлади. Бундай имконият айни дамда Ўзбекистон ва Қирғизистон авиация ҳукуматлари ўртасида ишлаб чиқилмоқда, деб хабар бермоқда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Ахборот хизмати Кун.uz'га.

Таъкидланишича, айни вақтда туристик мавсумга атаб парвозлар географиясини кенгайтириш бўйича иш олиб борилмоқда. Шу тариқа, Иссиқкўлдаги кўлга кўпроқ ҳордиқ чиқарувчиларни жалб этиш режалаштирилмоқда. Бугунги кунда Олмаота-Томчи йўналиши бўйича ҳар йили қозоқ авиакомпаниялари чартер рейсларини амалга оширмоқда. Бундан ташқари, Қирғизистон ва Россия транспорт вазирликлари делегациялари учрашувларида томонлар Новосибирск-Томчи йўналишини очиш бўйича келишиб олишди.

Хабарга кўра, Қирғизистон Республикаси фуқаролик авиацияси Агентлиги вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасбларига Тошкент-Томчи йўналиши бўйича парвозларни ташкил этишни таклиф қилишмоқда. Май ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон авиация ҳукуматларининг икки томонлама маслаҳатлашувларини ўтказиш мўлжалланган. Фуқаролик авиацияси Агентлиги Ўзбекистон ҳудудидаги нуқталардан “Иссиқкўл” аэропортига ўзбек авиакомпаниялари томонидан парвозлар бажарилишини таклиф қилган.

Кун янгиликлари
«Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилади
10:30 / 25.05.2017 82654 Ўзбекистон
Туман ҳокимлиги тадбиркор қураётган спорт мажмуасини буздирди: ким ҳақ?
14:47 / 24.05.2017 43103 Жамият
Абитуриентлар олқиши ва эътирофига сазовор бўлган besttest.uz вебсайти
12:14 / 24.05.2017 17327 Технология
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 67581 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 125694 Жамият
Juno зонди Юпитердаги улкан торнадоларни суратга олди
01:04 678 Жаҳон
Брюсселда НАТОнинг янги бош қароргоҳи очилди
00:45 539 Жаҳон
Ливиядаги авиабаза ҳукуматни тан олмайдиган маршал армияси томондан босиб олинди
00:18 1280 Жаҳон
Жиззахда “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларига старт берилди
00:16 748 Спорт
Фотожамланма: Лондоннинг Челси туманида гуллар фестивали ўтмоқда
00:13 614 Жамият
Кўпроқ янгиликлар