Ўзбекистонлик ёшлар #XotiraUz ҳештегини дунё трендига чиқаришни мақсад қилишди

Ўзбекистон 21 Апрель 2017 3114

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «9 май» акциясига старт берилганини эълон қилади. Бу ҳақда ижтимоий ҳаракат Ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Азиз ёшлар! Акцияда иштирок этиш ҳамда эксклюзив совғаларга эга бўлиш учун Сиздан фақатгина фаоллик талаб этилади, холос.

Бунинг учун Сиз жойларда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар жараёнидан олинган фотосуратларингизни #XotiraUz ҳештеги остида Facebook ижтимоий тармоғига https://www.facebook.com/kamolot.uz/ саҳифасини (@kamolot.uz) белгилаган ҳолда жойлаштириб боринг! Фотосуратлар сони чекланмаган!”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, энг яхши фотосуратлар Ҳаракатнинг Марказий Кенгашида ташкил этилган махсус ишчи гуруҳ томонидан сараланади ҳамда www.kamolot.uz сайтида эълон қилиб борилади.

Акцияда фаол иштирок этган ёшлар – энг яхши фотопост муаллифлари «Камолот» ЙИҲ томонидан «Камолот» кутубхонаси” рукни остида чоп этилаётган китоблар тўплами ҳамда 2017 йилнинг 25 апрель куни соат 18:30 да Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтадиган Ёшлар симфоник оркестрининг «Баҳор нафаси» номли концертига икки кишилик таклифномага эга бўлади.

Эслатма: Акция доирасида тарқатилаётган байроқча ва махсус стикерларни «Камолот» ЙИҲнинг маҳаллий ва ҳудудий Кенгашларидан олиш мумкин.

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
16:00 / 23.06.2017 23383 Ўзбекистон
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
12:46 / 23.06.2017 62681 Ўзбекистон
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 27375 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 67237 Спорт
Русларнинг Су-27 қирувчи самолёти Американинг разведкачи-самолёти билан яқинлашди (фото)
01:20 888 Жаҳон
Ҳайит байрамини муносиб кутиб олишнинг 17 одоби
00:38 2011 Жамият
Туркиядаги аквапаркда беш киши ҳалок бўлди
00:32 1127 Жаҳон
Дональд Трамп Жонни Деппнинг ҳазилидан хафа бўлди
00:17 2320 Жаҳон
МДҲ давлатларининг 7 мингдан зиёд фуқароси терроризмга алоқадорлиги сабабли халқаро қидирувда
00:01 1050 Жаҳон
Трамп АҚШда араб мамлакатлари раҳбарлари иштирокида саммит ўтказмоқчи
23:56 / 23.06.2017 613 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар